RU

Последние новости

06:55Европа лигаси. "Атлетик" ва "Тоттенхем" ярим финалга чиқди, "Рейнжерс" ва "Айнтрахт" эса мусобақани тарк этди  2 06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  13 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  92 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  6 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  116 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  11 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  11 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  52 21:22U-17 Осиё Кубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум!  17 20:37Ван Дейк қанча маош олади?  0

Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа" Новости

Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

"Биз жуда ҳам ҳаяжонли ўйин бўлишини кутгандик. Аммо биринчи таймни бутунлай барбод қилдик, жуда кучсиз ўйнадик ва гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ўзгаришлар амалга оширдик ва рақиб дарвозаси олдида вазиятлар пайдо бўла бошлади.

Сўнгги дақиқаларда вабанк қилдик ва тўлиқ ҳужумга ўтдик. Ҳимоячиларни олдинга сурдик, гол уришга уриндик, афсуски ўз дарвозамиздан иккинчи голни олиб чиқдик. "Бухоро" бугун биздан яхшироқ ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа мухлисларини ҳам табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз, хатолар устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, "Бухоро" билан вазифамиз бошқа-бошқа", - деди Кочнев. 

- Айнан қандай вазифа қўйилган?

- Ҳозир турнир жадвалида пастдамиз, кўтарилишимиз керак. Кучли бешликда бўлганимизда яхши бўларди. Балки 6, балки 7-ўринни олармиз. Ҳаракат қиламиз, ҳар бир ўйинда курашамиз. Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйнаб бўлдик ва энди ўз рақобатчиларимиз билан тўқнаш келамиз. Вазифамиз мусобақа жадвалида имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика