Гайя "Валенсия" билан шартномани узайтирмоқчи
26 ноя 2021 16:10
Новости
Гайя "Валенсия" билан шартномани узайтирмоқчи
"Валенсия" ҳимоячиси Хосе Гайя клуб билан шартномани узайтирмоқчилигини маълум қилди.
"Мен доим айтганман, "Валенсия" - менинг уйим ва энг севимли жамоам. Менга бу ерда жуда ҳам қулай. 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномам бор, аммо биз янги келишув бўйича музокараларни бошладик", - дейди Гайя.
Гайя 2021/22 йилги мавсум "Валенсия" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Transfermarkt испанни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Олдинроқ 26 ёшли футболчига "Барселона" қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Комментарии