RU

Последние новости

12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  0 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  38 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..." Новости

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..."

"Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ўзи яшайдиган ҳудуддаги стадионни таъмирлаш мақсадида эканлигини айтди.

"Футбол мактаби ва Фарғона давлат университети битирувчиси ҳисобланаман. Профессионал даражада футбол билан шуғулланганман. Фаолиятим давомида "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепганман. Керакли билим ва тажрибага эга бўлдим. Маблағ йиғдим. Яйпан шаҳар, Ўзбекистон туманимизда 70 йилларда қурилган стадион бор. Айни дамда стадион қаровсиз аҳволда.




Юзлаб болалар ҳар куни ўша ерда шуғлланишади. Ҳокимиятга мурожаат қилиб, стадионни таъмирлаш учун 2 млрд. сўм инвеститция киритмоқчилигимни маълум қилдим. Бу маблағни футболчилик фаолиятим давомида тўплаганман, бунинг устига дўстларим ҳам бор.


Келажакда мана бундай спорт мажмуасини яратмоқчиман. Ҳокимимизни олдига кирсак, кимсан, қаердан келдинг, маълумотинг қандай деб сўрамадилар. Масалан, фаолиятим давомида кўплаб мамлакатларга борганман ва у ердаги ареналардан андоза олдим. Мақсадим болалар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш.

Октябрь ойида Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабулида бўлдим. У киши менга маблағни қаердан оласан деб сўрадилар. Ўз маблағларим эвазига ушбу ишни бажармоқчилигимни ва 30дан ортиқ иш ўрни яратмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки бу стадионга мураббийлар керак.

10 йил ичида Осиё ёки жаҳон миқиёсида бирорта футболчи тарбиялай олсак, Ўзбекистон туманимизнинг иқтисодиётига катта ёрдам берган бўлади. Масалан, ўша футболчи йилига 3 млн. доллар топса, бу маблағ эвазига завод, фабрикалар қуриш мумкин. Бизнес бу фақат тикувчилик ёки савдо-сотиқ эмас. Болалар эса назоратсиз қолмайди" - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Рейтинг: +80   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика