Гави "Барселона" асосий таркибидан чиқарилди
25 мар 2023 10:32
Новости
Гави "Барселона" асосий таркибидан чиқарилди
Ла Лига Гавини "Барселона"нинг асосий таркибидан расман четлаштириш ҳуқуқини қўлга киритди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Каталония клуби футболчини рўйхатдан ўтказиш бўйича апелляцияни бой берди. "Барселона" сентябрь ойида Гави билан янги шартнома имзолади, шундан сўнг у асосий жамоанинг расмий футболчисига айланиши керак эди. Бироқ Ла Лига футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат бермади ва кейинчалик суд ҳам буни тасдиқлади, чунки "Барселона" иш ҳақи фонди бўйича муаммога эга.
Энди Гави оширилган маош ололмайди ва 6-рақам остида ҳам ўйнамайди. Эндиликда у "кўк-анорранглилар" сафида яна 30-рақам остида ўйнашига тўғри келади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии