Гаттузо битта ўйинга дисквалификация қилинди
18 янв 2019 01:49
Новости
Гаттузо битта ўйинга дисквалификация қилинди
Италия футбол федерацияси "Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузони "Ювентус"га қарши кечган Италия Суперкубогида қилган агрессив хатти-ҳаракати учун жазолади.
Маълум бўлишича, Гаттузо учрашув сўнгида ҳакамга таҳдид қилган ва тақдирлаш маросимида уни ҳақорат қилган.
Натижада, "Милан" устози А Серия 20-туридан ўрин олган "Женоа"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Шунингдек, дисквалификация сабабли Алессио Романьоли (сариқ карточка кўплиги) ва Франк Кессье (қизил карточка) каби "Милан"нинг асосий футболчилари 21 январь куни "Луижи Феррарис" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган ўйинда қатнаша олишмайди.
"Россонери"лар А Серияда 31 очко жамғарган ҳолда 5-поғонада боришмоқда. 19 учрашувдан сўнг, Гаттузо шогирдларида 8та ғалаба, 7та дуранг ва 4та мағлубият қайд этилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии