Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди
02 июн 2025 09:53
Новости
Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди
"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи.
Футболчига "Наполи"дан жиддий қизиқиш бўлишига қарамасдан 20 ёшли футболчи фаолиятини "Челси"да давом эттирмоқчи. Ярим ҳимоячи агентларига Лондон клуби билан музокара олиб боришни айтган. МЮ ўз футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Гарначо Европа лигаси финалидан кейин берган интервюсида Рубен Аморимни танқид қилганди ва шундан сўнг португалиялик мутахассис футболчи билан хайрлашишга қарор қилди.
Гарначо якунланган мавсумда 58 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 11 та гол ва 10 та голли узатма бор.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии