RU

Последние новости

09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  2 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  4 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  17 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  8

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди" Новости

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган Евро-2020 чорак финалида Украинага қарши ўйиндан кутаётган тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Германия билан ўйин жуда ҳаяжонли тарзда ўтди, ўйин қизиқарли бўлди, аммо учрашув якунланиши биланоқ, ечиниш хонасида футболчилар чорак финалга тайёргарлик ҳақида гаплашишди. Шунинг учун биз тезда кейинги ўйин масаласига аҳамият бера бошладик.

Ўйлашимча, психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим, бизда кучли таркиб бор. "Уэмбли"да ўйнамаслигимиз биз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин, атиги уч кун дам олиб, "Уэмбли"да Германияга қарши ўйинни такрорлаш машаққатли бўларди.

Энди бизни бошқа синов кутиб турибди. Биз стадионда инглиз ишқибозлари кам бўладиган жойга сафар қилишимиз ва яхши ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Жамоамизнинг хатти-ҳаракати, кучини намойиш эта олиши ҳамда диққат-эътиборли бўла олиши биринчи ўринда туради.

Украина ҳақида яна нимадир дейиш қийин, чунки иккала жамоа ҳам рақиб қандай қилиб турли хил схемалардан фойдаланаётганини кўрмоқда. Нимчорак финалда Украина ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнади. Украиналиклар шведлар билан яхши натижага эришди ва гуруҳ босқичида қўлланган схемани ўзгартиришлари мумкин. Шунинг учун биз барча вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо асосий эътибор ўзимиз намойиш этадиган ўйинга қаратилиши керак.

Биз Украина яхши жамоа эканлигини биламиз. Шевченконинг иши менда катта таассурот қолдирди. Кузда улар Миллатлар Лигасида нохуш натижаларни қайд этди, аммо улар Еврода иштирок этишнинг уддасидан чиқишди.

Сешанба куни биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди. Энди биз ушбу нуқтадан янада юқорига чиқишни давом эттирмоқчимиз" — дейди Саутгейт.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика