RU

Последние новости

17:04"Шўртан" - "Бунёдкор". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  2 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  4 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  1 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  2 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  6 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  3 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  12 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  21 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  18 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  19

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди Новости

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси бош мураббийи Виктор Ганчаренко ўтган йилнинг октябрь ойида Остон Ўрунов билан шартнома бекор қилингани сабаблари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

"Матч ТВ" манбасининг хабар беришича, бундай қарорга Ўрунов ва Ганчаренко ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Инсайдер Иван Карповнинг таъкидлашича, можаро октябрь ойи бошида екатеринбургликларнинг "Химки"га қарши ўйини олдидан содир бўлган, "РБ Спорт" эса "Сочи"га қарши Россия кубоги доирасидаги баҳсда Ўруновнинг захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар берганди.

"Остон жазавага тушиб қолди. Меҳмонда "Сочи"га қарши ўйин ўтказишимиз лозим эди. Ўрунов кийиниш хонасида чигалёзди машқларини бажараётганди, қолганлар ҳам бўлажак ўйинга тайёр эди. Тўсатдан - у тутақиб кетиб, кийиниш хонаси бўйлаб югуришни бошлади. Мен нима содир бўлганини англолмасдан ўйланиб қолдим. У эса сўкинганча тинимсиз югураверди, сўнгра бирдан қаршимга келиб: “Мен учрашув қайдномасида йўқ эканман! Дўстларим бу ҳақда хабар юборишди. Мана, қаранг! Нега мени бу ерга олиб келдингиз? Мен унга айтдим: "Эшит, сени эсинг жойидами ёки йўқми? Кийиниш хонасидагиларнинг барчаси қайдномага киритилган. Сен кимга ишонасан? Менгами ёки мана буни сенга юборган дўстинггами?" Остон ҳақиқатан ҳам қайдномада бор эди, лекин захирада қолдирилганди, дўсти эса унга қандайдир тушунарсиз хабар юборганди. Аммо бундай ҳиссиётлардан сўнг у ортиқ ўйинга тайёр эмаслигини англадим", - деди Ганчаренко.

- Кейин нима бўлди?

- Аввало, Ўруновда жуда яхши фазилатлар борлигини айтишим жоиз. У тезкор, шиддатли ҳамда яхши зарба йўллай олиш хислатларига эга эди. Лекин у бу қобилиятни статистика билан тасдиқлай олиши керак, чунки унда ҳамма нарса етарли, лекин гол ва голли узатма йўқ эди. Мен унга бир неча бор баъзи нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим. У майдонда ҳаракат қилишни хоҳлайди, бироқ қандай қилиб гол уришни ва узатмалар беришини тушунмайди. Таркибда йўқлигидан жунбушга келдими, бизни ҳам, ўзини ҳам, жамоани ҳам қийнамаслик учун кетгани маъқул.

- Жамоа билан хайрлашиш ҳақидаги қарорни ўзингиз айтдингизми?

- Ҳа, "Сочи"га қарши ўйиннинг эртасига айтдим. Мен Григорий Викторович Ивановга Ўруновни қўйиб юбориш кераклигини айтдим. У эса менга: "Шуни маъқул кўрсангиз - қўйиб юборинг" деб айтди ва биз у билан хайрлашдик. Остон бунга нормал муносабат билдирди, ҳеч қанақа қичқириқ ва ғазабланиш ифодасини кўрсатмади. Унга вазиятни тушунтирдим: “Сен ўйнашинг керак, лекин мен бунга кафолат беролмайман”.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика