RU

Последние новости

21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  2 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  3 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  4 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  11 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7

"Гамбург" Калханоглу ва Лазоггани жамоада олиб қолмоқчи Новости

"Гамбург" Калханоглу ва Лазоггани жамоада олиб қолмоқчи

"Гамбург" жамоаси спорт директори Оливер Кройцер клуб эришаётган муваффақиятларга улкан ҳисса қўшаётган икки етакчи Калханоглу ва Лазоггаларни клуб сафида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
"Биз Калханоглуни ҳеч бир жамоага қўйиб юбормоқчи эмасмиз. У "Гамбург"нинг энг асосий фигураларидан бирига айлана олди ва жамоамиз ўйинида катта аҳамиятга эга.

Бундай иқтидорли ўйинчимизни, албатта, жамоамиз сафида олиб қолишимиз шарт. Биз унга янги шартнома таклиф қилмоқчимиз. Бу ишни янги йилда амалга оширсак керак", - дея Хакан Калханоглу ҳақида фикр билдирди Кройцер.

19 ёшли иқтидор соҳибининг амалдаги шартномаси 2016 йилга қадар давом этади. Лекин турк футболчисига бир қатор топ клублардан таклифлар келиб тушаётган туфайли гамбургликлар Хакан билан ўртадаги шартнома муддатини узайтиришни исташмоқда.
 
"Гамбург" раҳбарияти яна бир иқтидорли футболчи Лазогга билан ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Пиер Мишел Лазогга бундеслиганинг биринчи даврасида тўққиз бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди ва кўпчиликнинг эътиборини ўзига қарата олди. Аммо у қонунан "Герта" футболчиси саналади. "Гамбург" Лазоггани йил охирига қадар ижарага олганди. 22 ёшли футболчи ажойиб ўйин намойиш этаётгани боис "Гамбург" уни тўлалигича сотиб олишни режалаштирмоқда. Кройцернинг айтишича жамоа Лазогга билан бу борада дастлабки суҳбатни амалга ошириб бўлди. Воқеалар буёғига қандай ривожланишини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика