Гальтье Неймарнинг ўйинига юқори баҳо берди
21 окт 2022 15:04
Новости
Гальтье Неймарнинг ўйинига юқори баҳо берди
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ҳужумчи Неймарнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Неймар юқори савияли футболни кўрсатмоқда. У оптималь ҳолатда бўлиш учун биринчилардан бўлиб мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаганди. У жароҳат олмади ва бу биз учун жуда яхши янгилик. Агар унда муаммо бўлмаса, у шу даражада ўйнашда давом этади", – деди Гальтье.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум Франция чемпионатида 11 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол урди ҳамда 7 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии