Ғалати! "Арсенал"нинг собиқ футболчиси фамилияси сабабли майдондан четлатилди
07 мар 2018 19:51
Новости
Ғалати! "Арсенал"нинг собиқ футболчиси фамилияси сабабли майдондан четлатилди
"Хемел Хемпстед Таун" футболчиси Санчес Уотт "Ист Таррок Юнайтед" билан баҳсда фамилияси сабабли майдондан четлатилди.
"Daily Mail" хабарига кўра, учрашув бош ҳаками аввалига футболчига сариқ карточка кўрсатган ва ундан фамилиясини сўраган. Ўйинчи эса унга ўз фамилиясини Уотт деб айтган (инглизчада "Watt" - исм, эшитилиши бўйича бунга ўхшайдиган сўз "what" - нима деган маънони беради"). Ҳакам бир неча бор ундан фамилиясини сўраган ва бу сўзларни эшитгандан кейин ўзини ҳақоратланган ҳисоблаган ва баҳслашгани учун қизил карточка берган.
Кейинчалик футболчининг жамоадошлари вазиятни тўғрилаб тушунтира олди. Натижада ҳакам барчасини тушунган ва қарорини қайтариб олган.
2009 йилда Уотт Жек Уилшер ва Франсис Коклен билан "Арсенал" ёшлар таркибида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии