RU

Последние новости

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  18 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Фёдоров ваъдасининг устидан чиқди, отасига раҳмат! Новости

Фёдоров ваъдасининг устидан чиқди, отасига раҳмат!

Москва сафарим давомида энг мазза қилганим Андрей Фёдоров билан учрашув бўлганди.
Фахрийлар ўртасидаги ўйиндан кейин Фёдоров бизни уйига олиб кетган ва 4-5 соат давомида унинг хонадонида меҳмон бўлгандик. Меҳмондорчилигимиз суҳбатга бой бўлиб, “Хиросима-94” ва “КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА” лойиҳаларимиз учун икки хил кўринишдаги интервью бўлган эди.

Интервью олишнинг сири бор. Қаҳрамонингиз ичига кириб олсангиз, тамом. Истаган саволингизни берасиз ва ўзингиз истаган жавобни оласиз. Фёдоровлар оиласи билан шунчалик чиқишиб кетдим-ки, очиқ саволга ўтдим.

Н.Ю: -   Менимча, фаолиятингиз давомида етарлича маблағни ишлаб топдингиз. Шу маблағларни ишлаб топишда “Нефтчи”нинг роли катта бўлган.  Энди Ватанга “қарзингиз”ни қайтариш вақти келмадими? Балки, катта бўлмаган пулга “Нефтчи”ни аввалги мавқейини тиклашда ёрдам берарсиз? Баҳонада кенжа фарзандингизни Фарғона билан яқиндан таништирасиз. Фарғонанинг “оригинал” анор ва узумларини маза қилиб истеъмол қилишга нима етсин!

А.Ф: -   Маблағ борасида нима десам бўлади, барчаси учун футболга раҳмат айтаман. Таклифингиз ҳақиқатдан ҳам қизиқарли. Аслида бундай ниятим йўқ эмас. Миша (Мурод Исмоилов) “Нефтчи”ни қабул қилиб олаётган пайтда мен билан маслаҳатлашиб, ҳатто ҳамкорлик қилишга чақирди. У билан ёшликдан дўстман. Битта қишлоқда катта бўлдик. Балки сиз айтган иш амалга ошар. Ҳақиқатдан ҳам оилам анчадан бери Фарғонада бўлмаган. Кенжа фарзандим эса бирор марта у ерда бўлган эмас. Лекин у ерда менинг яқин дўстим мураббий, унга рақобатчи бўлиш ниятим йўқ.

Н.Ю: -   Мен кўпроқ сизни жамоа мураббийи эмас, клуб раҳбариятида ишлашингизни истардим. Сиз кўпни кўрган мутахассиссиз. “Рубин”да кўп йиллар давомида селекция бўлимида фаолият олиб бордингиз, хориж турнирларида қатнашиб тажриба оширдингиз. Жамоа структурасига, пулни эмас, мухлисларини ўйлайдиган мутахассис керак, менимча, бу сиз бўласиз. Клубда замонавий академия очилиш арафасида. Россияда танишларингиз кўп. Бу академия бирон бир замонавий футбол академияси билан ҳамкорлик қилса чакки бўлмасди. Россия чемпионати ўйинларини кўрдик. Мухлисларга яратилган шароитлар шунчаки ажойиб. Сиз бу ерда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб бордингиз, “Нефтчи”да пул йўқ эмас. Маркетинг ва академияни ривожлантириш учун етарли билимга эга бўлган мутахассис керак.

“Нефтчи”га мутахассис таклиф қилиш менинг ваколатим эмаслигини яхши билардим. Аммо менинг наздимда бугунги кунда “Нефтчи”нинг мавқейини тиклашда ва туб бурилиш ясаш йўлидаги энг керакли одам Фёдоров эди.

Мана Фёдоров “Нефтчи”га қайтди. Энди у дўсти Мурод Исмоиловга ёрдам беради ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Тохир Кападзега эса клуб структурасида ёрдам беради. Энг муҳими, янги очилаётган академияга унинг фойдаси катта бўлади. Агар Фёдоровни кимдир чиқиштирмаса ва унинг клубдан кетишига сабаб бўлувчи иғволарни тарқатса, бунга биз ҳам қараб турмаймиз. Бизнинг футболга Фёдоров каби ҳалол инсонлар керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика