RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди Новости

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди

Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тонгда Таиланд томон йўл олди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Бангкокда “Cонтинентал” халқаро футзал мусобақасида иштирок этади. Футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Футзал терма жамоамиз Таиланд сафари олдидан 3-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва халқаро мусобақа учун якуний таркиб аниқлаб олинди. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 15 нафар футзалчини таркибга жалб этди.

Йиғин давомида испаниялик Аркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш бўйича фаолият олиб борди.

Бугун тонгда футзалчиларимиз Тошкент – Истанбул – Бангкок ҳаво рейси орқали Таиланд пойтахтига йўл олди. “Cонтинентал” турнири 25-июл куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.


Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов (барчаси АГМК), Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов (барчаси Пахтакор), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ").

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика