RU

Последние новости

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Футзал. Хосе Мария Мендез ва Артур Юнусов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди Новости

Футзал. Хосе Мария Мендез ва Артур Юнусов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати старти олдидан “Колизео Эль Пуэьло” спорт мажмуасида “А” гуруҳи, 1-тур доирасидаги Ўзбекистон – Панама учрашувига бағишланган матубот анжумани бўлиб ўтди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббици Хосе Мария Мендез ҳамда жамоа сардори Артур Юнусов Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари финал босқичи тарихидаги илк ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Артур Юнусов: “Биз учун бу Жаҳон чемпионатларидаги дебют бўлади. Аммо бу – биз бу ерга сайёҳ бўлиб келдик, дегани эмас. Ниятимиз – ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилиб, мухлислар меҳрини қозонишдир. Бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз – гуруҳдан чиқиш ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учун бизга боғлиқ бўлган барча ишни амалга оширамиз. Жамоамиз мусобақага тайёр, деб ўйлайман. Сўнгги вақтларда Осиё футзали анча ўсишга эришди. Биз буни амалда исбот қилишни истардик”.

Хосе Мария Мендез: “Футзал бўйича энг йирик турнирда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, Колумбияда имкон қадар узоқроқ ушланиб қоламиз. Ўзбекистонда футзал жадаллик билан ривожланяпти. Бизнинг Колумбиядаги муваффақиятли иштирокимиз эса ушбу спорт турининг кейинги ривожи йўлида муҳим туртки бўлиши мумкин. Гуруҳимиз анчагина мураккаб. Бизни кўпчилик аутсайдер сифатида баҳолаётган бўлиши мумкин. Аммо бу бизга қўл келиши эҳитимоли ҳам бор. Жамоам турнир сюрпризига айланишини чин дилдан умид қиламан”

 “Панама терма жамоаси ҳақида фақатгина ижобий сўзларни айта оламан. Бу жамоада асосий эътиборни жисмоний жиҳатга қаратган кучли футзалчилар тўпланган. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш доим қийин. Биз учун энг муҳим ўйин айнан Панамага қарши кечадиган илк баҳс бўлади. Шунинг учун биз фақат ғалаба қозонишга интиламиз”

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Панама учрашуви Тошкент вақти билан 11 сентябрь, 04:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика