RU

Последние новости

08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  1 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  99 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  34

Футзал. Тошкентда ОФКнинг «Level-1» семинари бўлиб ўтди Новости

Футзал. Тошкентда ОФКнинг «Level-1» семинари бўлиб ўтди

17-22 июль кунлари Тошкентда биринчи марта Осиё Футбол конфедерациясининг «Level-1» семинари ўтказилди.
Ушбу семинар футзал мураббийларига мўлжалланган. ОФКнинг «С» сертификати дастури бўйича семинари унинг футболдаги муқобили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги «С» лицензиясига тенглаштирса бўлади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг дастлабки семинарида Ўзбекистоннинг турли нуқталарида ишловчи мураббийлар иштирок этишди. Айни вақтда, улар орасида ҳали фаолиятини давом эттираётган футзалчилар, жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари ҳам бор эди. Рустам Умаров, Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиев каби футзалчилар айни вақтда ҳаваскор футзалда мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланаётгани сир эмас, шунинг учун ҳам улар семинарда катта қизиқиш билан иштирок этишди.

Семинар тингловчилари орасида, бундан ташқари, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, унинг ёрдамчиси – Николай Одушев, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи кўплаб жамоаларнинг устозларини кўриш мумкин эди.

Қайд этиш жоиз, семинар давомида барча иштирокчилар имтиҳондан ўтишди – унинг жавоблари яқин икки ой ичида эълон қилинади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийларга «Level-1» лицензиялари топширилади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг «Level-1» семинари иштирокчилари:
Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Николай Одушев (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Рустам Абдиев (Андижон), Бахтиёр Тоғаев (Ардус), Шаҳодат Кулиев (Гулистон), Фурқат Хайруллаев (Когон), Аҳаджон Юсупов (Локомотив), Равшан Ражабов (Пахтакор), Шуҳрат Тошмедов (Локомотив), Абдужаббор Гафаров (Максам-Чирчиқ), Абдулла Бўриев (Бунёдкор), Шамшод Хайруллаев (Когон), Шуҳрат Ҳусаинов (Нафис), Жалгасбой Сарсенов (Қорақалпоғистон ОЗК), Фаррух Зокиров (Ардус ўйинчиси), Рустам Умаров (Локомотив ўйинчиси), Нодир Элибоев (Локомотив ўйинчиси), Дилшод Ирсалиев (Ардус ўйинчиси). 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика