RU

Последние новости

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  26 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

Футзал. Қатар мураббийи Тиаго Лино Де Соуза: "Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд фаворит" Новости

Футзал. Қатар мураббийи Тиаго Лино Де Соуза: "Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд фаворит"

Футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Тиаго Лино Де Соуза билан суҳбат қурдик.

- Декабрь ойида Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдинглар. Ушбу терма жамоа ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Ўзбекистон терма жамоасида жуда яхши мураббий бор ва кучли футзалчилар бор. Улар жуда яхши тактикага эга, футзалчилари ҳам жисмонан жуда кучли. Айниқса стандарт вазиятлардан моҳирона фойдаланшади. Мен Пулписни жуда яхши биламан. У ушбу терма жамоаларда камида 4 ёки беш йилдан бери ишлаб келмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлиш учун асосий даъвогар деб ҳисоблайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳ ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- “А” гуруҳида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари қолган икки терма жамоага қараганда кучли ҳисобланади. Менимча “А” гуруҳида Ўзбекистонга кучли бўлмаган жамоалар рақиблик қилади. Ўзимизнинг “D” гуруҳига келадиган бўлсак, Австралия терма жамоаси икки маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган. Менимча Япония терма жамоасини барча яхши билади. Бизнинг гуруҳимизда жаҳон чемпионатида иштирок этган иккита терма жамоа бор.

- Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси вьетнамлик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқишди. Ушбу учрашувда (3:3) дуранг натижа қайд этилди. Менимча Вьетнам терма жамоасидан кўп нарса кутса бўлади. Ёки фикримга қўшилмайсизми?
- Балки шундай бўлгандир аммо “А” гуруҳида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари яққол фаворит ҳисобланади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турнирда ғалаба қозониши мумкинми?
- Фикримча Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари ушбу турнир фаворитлари ҳисобланишади. Шу тўртта терма жамоалардан бири бу йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиш мумкин.
 
Сотволдиев Жаҳонгир суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика