RU

Футзал. Ўзбекистонлик ҳакамлар Тожикистон – Россия учрашувида ишлашади Новости

Футзал. Ўзбекистонлик ҳакамлар Тожикистон – Россия учрашувида ишлашади

Футзал бўйича Тожикистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ҳамюртларимиз ФИФА ҳакамлари — Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов бошқариб боришмоқда.

Уларга захира ҳакамлари сифатида тожикистонлик ФИФА реферилари — Бехруз Муртазоэв ва Сухроб Сатторов ёрдамлашишади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Тожикистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бугун ўтказилади. Кечаги баҳсда қўшниларимиз россиялик футзалчиларни 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Бугунги баҳс Душанбедаги кўп функцияли спорт мажмуаси – Теннис ва сув спорти саройида Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика