Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан иккита ўйин ўтказади
13 мая 2015 15:01
Новости
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан иккита ўйин ўтказади
Мамлакатимизда футзал мавсуми охирлаб қолди.
Олий лига якунига етгач терма жамоа йиғинлари бошланади
Хосе Мария Мендез миллий терма жамоани биринчи июнда тўплайди. Дастлабки йиғин Тошкентда бўлиб ўтади, ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказишади. Қўшниларимиз билан учрашувлар 19 ва 20 июнь саналарида "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Меҳмонлар Тошкентга 18 июнь куни учиб келишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги йил Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда. Ушбу қитъа биринчилиги Жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан ҳам эътиборлидир.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии