RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ғалабасини қўлга киритди! Иқболнинг 3 та голи Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қололмади Новости

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ғалабасини қўлга киритди! Иқболнинг 3 та голи Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қололмади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияга қарши ўйин ўтказди.

Учрашув 18:00дан бошланди. 

Ўйин Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Ажойиб комбинациядан кейин Ихтиёр Ропиев ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.  

Иккинчи бўлим бошида терма жамоамиз навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди ва рақибнинг бор эътибори майдон бурчагидаги икки футболчимизга қаратилганида Даврон Чориев дарвоза олдида ёлғиз қолди ва ўзига узатилган тўпни осонлик билан дарвозага йўллаб қўйди. 

Рақиб ўйинни марказдан бошлаб дарҳол ҳужумга ташланди, дарвозабон ҳам марказга яқин зонада комбинацияда иштирок этаётганида тўп вакилларимиз томонидан олиб қўйилди ва Элбек Тўлқинов марказга ҳам етмаган нуқтадан тўпни дарвозага йўллаб қўйди.

Сен урмасанг сенга уришади... Жамоамиз Суннатилла Жўраев йўллаган тўп бўш дарвозага киришни "истамади" ва устунга тегиб қайтди, жавоб ҳужумини эса Сайир Иқбол Хон кучли зарбаси билан якунлади — 1:3 

Дилшод Раҳматов жамоамизнинг тўртинчи голига муаллиф бўлди. 

Қолган дақиқаларда эса Сайир Иқбол Хон яна иккита гол урди. Хет-трик қайд этган бўлсада, унинг ҳаракатлари Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.  


Ўзбекистон - Малайзия 4:3
Гол: Ихтиёр Ропиев 1:0; Даврон Чориев 2:0; Элбек Тўлқинов 3:0; Дилшод Раҳматов 4:1 — Сайир Иқбол Хон 3:1; 4:2; 4:3.

Ўзбекистон (асосий бешлик): 1. Равшан Элибаев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.
Захира: Ботиров, Одилов, Жўраев, Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Солиҳов, Элмуродов, Ахметзянов, Раҳматуллаев. 


Малайзия (асосий бешлик): 2. Абу Ханифа бин Ҳасан, 3. Муҳаммад Азри Раҳман, 11. Муҳаммад Саад Сани, 13. Муҳаммад Экмал Шахрин, 14. Зайнулзахин Синуан.


Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика