RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди Новости

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз саралашда қўшниларимиз Қирғизистон ва Туркманистон ҳамда Непал билан бир гуруҳда ўйнашди.

Дастлаб Непал билан куч синашган вакилларимиз рақибни осонлик билан таслим қилишди - 14:1. Дилшод Раҳматов бу ўйинда хет-трик, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Даврон Чориев дублга эришишди. Ушбу баҳснинг энг яхши футзалчиси деб Дилшод Раҳматов тан олинди.

Иккинчи турда жамоамиз Туркманистонни таслим қилди - 4:2. Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Илҳом Ҳамроев ва Даврон Чориев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини муддатдан аввал Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бу учрашувда дарвозабонимиз Рустам Умаров энг яхши деб топилди.



Сўнгги турда худди биз каби қитъа чемпионатига чиқиб бўлган Қирғизистон билан гуруҳда биринчи бўлиш учун ўйин бўлди. Деярли ўртоқлик учрашуви мақомидаги баҳсда ҳам Ўзбекистон ғалабага эришди - 4:3. Жамоамиз сафида Давронжон Абдураҳмонов, Константин Свиридов, Машраб Одилов ва Дилмурод Шавкатов гол уришди. Охирги ўйинда Артур Юнусов энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида 15-марта Осиё чемпионатига чиқди. Яъни жамоамиз барча мусобақаларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 14та чемпионатда биздан ташқари Эрон, Япония, Таиланд ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этишган. Эрон ҳамда Қирғизистон ҳам кейинги йилги мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Қолган саралаш гуруҳларидаги ўйинлар энди бўлиб ўтади. Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари 12 ноябрь куни маълум бўлади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси шу пайтгача Осиё чемпионатларида тўрт марта кумуш медалларга эга чиққан. Бу жамоамизнинг энг яхши натижаси ҳисобланади. Икки бор учинчи ва бир марта тўртинчи ўринни қўлга киритганмиз. Бир марта ярим финалда, тўрт бор чорак финалда мусобақани тарк этганмиз. Дастлабки иккита Осиё чемпионатида Ўзбекистон гуруҳда қолиб кетганди.



Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2001 йилги чемпионатда финалга қадар етиб бориб мезбон Эронга 0:9 ҳисобида ютқазган.

Кейинги учта вице-чемпионлик ўз уйимиздаги мусобақаларда қўлга киритилган. 2006 йил финалда Японияга имкониятни бой берганмиз - 1:5. 2010 йилда эса Эронга ютқазганмиз - 3:8. Ниҳоят охирги Осиё чемпионатининг финалида ҳал қилувчи баҳсда Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

Футзал бўйича 15-Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6-18 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси иштирок этади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган қитъа чемпионатларида Эрон терма жамоаси 11 марта чемпион бўлган. Қолган учта мусобақда Япония зафар қучган.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига илк бор Хитой Тайпеи давлати мезбонлик қилади. Бунгача уч бор Ўзбекистон ушбу мусобақани ўзида қабул қилган. Эрон ҳамда Вьетнам мамлакатларида икки мартадан қитъа чемпионати бўлиб ўтган. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика