Футзал. Осиё чемпионати қуръасига бағишланган матбуот анжумани
02 дек 2015 19:05
Новости
Футзал. Осиё чемпионати қуръасига бағишланган матбуот анжумани
"Биринчи навбатда Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Мусобақа Ўзбекистонда ўтишидан мамнунман. Ишонаманки Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилади. Осиёнинг кучли 5та жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олишига тилакдошман", - дейди Саудия Арабистони футзал терма жамоаси вакили жаноб Салоҳ.
"Барча ташкилотчиларга раҳмат айтман. Қатарнинг жуда қийин гуруҳга тушди. Биз кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар кейинги босқичга чиқишга уринамиз. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб борамиз", - дейди Қатар футзал терма жамоаси вакили жаноб Абдуллоҳ.
"Осиё чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўзбекистон ҳам ўз уйидаги чемпионатга максимал тарзда тайёргарлик кўриб бормоқда. Гуруҳда барча жамоаларнинг имконияти бир хил. Ўзбекистон терма жамоаси олдига Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Январь ойида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб борилмоқда", - дейди Жаҳонгир Раҳматуллаев.
- Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Агар Қатар бу ўйинларда ютқазиб қўйса мусобақадан олдин руҳий босим бўлмайдими?
- Бу ўйин анча олдин режалаштирилганди. Биз кучли рақиб билан ўйинда ўзимизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб оламиз. Ўзимизнинг тайёргарлигимиз қай даражада эканини билиб олмоқчимиз.
- Февраль ойида Тошкентда жуда совуқ бўлади. Бу араб жамоаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ. Футзал залда ўйналади. Шу боис муаммо бўлмайди. Бизнинг жамоадаги бир қатор футболчилар умрида қорни кўрмаган. Айнан Тошкентда қорни кўришлари мумкин (кулади).
Комментарии