RU

Последние новости

10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  0 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  8 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  2 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0

Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти Новости

Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Олмалиқ" жамоаси 15-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз номидан иштирок этади.

Айни пайтда жамоа тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказмоқда. Ҳар куни 12:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида машғулот олиб борилмоқда. Кечаги машғулотда мусобақага "заявка" қилинган 14 нафар футзалчининг барчаси иштирок этди. Кичик жароҳатлари борлиги боис Шуҳрат Тожибоев, Жамолиддин Шарипов ҳамда Хуршид Умаралиевлар якка тартибда шуғулланишди. Бундан ташқари, Андрей Шлемада ҳам енгил жароҳат бор.

Мусобақагача оз муддат қолгани сабаб бош мураббий Александр Петров асосан ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлар устида ишлашни маъқул кўрмоқда. Оғир юкламалар берилмаяпти.

"Олмалиқ" клуби бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида миллий терма жамоамиз билан назорат ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин” клублари билан бирга “B” гуруҳидан жой олган.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика