RU

Последние новости

22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  5 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  6 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10

Футзал: ОЧ саралаш ўйинларига аккредитация жараёни давом этмоқда Новости

Футзал: ОЧ саралаш ўйинларига аккредитация жараёни давом этмоқда

5-7 ноябрь кунлари Тошкент футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этадиган саралаш баҳсларини ёритишни истаган журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёни 25 октябрь куни старт олган.

Саралаш баҳсларини ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари 2 ноябрь, шанба кунига қадар аккредитация заявкасини, ўз фотосуратларини илова қилган ҳолда, ЎФФ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак.

Саралаш босқичининг барча учрашувлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
 Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими
 5 ноябрь, сешанба

 16:00. Кирғизистон – Тожикистон
 18:00. Ўзбекистон – Туркманистон

6 ноябрь, чоршанба
 16:00. Туркманистон – Қирғизистон
 18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь, пайшанба
 16:00. Тожикистон – Туркманистон
 18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика