RU

Последние новости

14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  0 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  4 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  3 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  8 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14

Футзал. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (4:0) ўйинидан кейин қандай фикрлар бўлди? Новости

Футзал. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (4:0) ўйинидан кейин қандай фикрлар бўлди?

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида "Нефтчи" жамоаси "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва ўйинда фарғоналиклар рақиблар дарвозасига жавобсиз 4 марта гол киритишди.

Шу тариқа, илк беллашувда мезбонлар ғолиб келишди. Ўйиндан кейин хар икки жамоа бош мураббийлари "Нефтчи" матбуот хизмати интервью беришди

Ойбек Абдураҳмонов (Сўғдиёна бош мураббийи):


- Қийин ўйин бўлди. Афсуски, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Айнан шу туфайли мағлубиятга учрадик. "Нефтчи" кучли рақиб деб ўйлайман. Фарғоналиклар мавсум олдидан тажрибали футзалчиларни жамлашган. Биз эса жиззахлик ёш йигитлардан жамоа тузганмиз. Балки бизга бироз тажриба етишмаётгандир. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда, жамоамизга ажойиб имкониятларни яратиб бераётгани учун "Сўғдиёна" ПФК раҳбариятига катта раҳмат айтиб қоламан.


Фаррух Зокиров ("Нефтчи" бош мураббийи):

- "Сўғдиёна" асосан ёш футболчиларидан иборат саналади. Лекин баҳс давомида шунга гувоҳи бўлдимки, рақиб жуда тезкор ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда урилган 3 та гол жамоамизга руҳий устунлик тақдим этди. Шу сабаб, ғолибона кайфиятда беллашувни давом эттирдик. Лекин бу натижа билан чегараланиб қолмаймиз. Эртагалик ўйинда ҳам Жиззах жамоаси бизга жиддий муаммолар туғдириши аниқ. "Нефтчи" жорий мавсумда фақат юқори ўринлар учун курашади.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика