Футзал. Малайзия – Ўзбекистон 9:4
21 сен 2015 15:34
Новости
Футзал. Малайзия – Ўзбекистон 9:4
Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасидаги илк Осиё чемпионати бошланди.
Қитъа чемпионатида Осиёнинг 8та давлати терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ушбу тарихий қитъа чемпионатида иштирок этади.
Футзалчиларимиз “А” гуруҳдан жой олишган бўлиб, Аваз Мақсумов шогирдлари Эрон, Малайзия ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги илк учрашувни мезбонларга қарши ўтказди. Осиё чемпионатининг очилиш ўйини сифатида қайд этилган баҳсда Малайзия 9:4 ҳисобида зафар қучди.
Эртага Эрон, 23 сентябрь куни Гонконг терма жамоасига қарши ўйинлар белгиланган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга йўл олади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии