Футзал. ЖЧ-2016. Мундиалнинг энг яхши тўпурари - Рикардиньо
02 окт 2016 03:57
Новости
Футзал. ЖЧ-2016. Мундиалнинг энг яхши тўпурари - Рикардиньо
Футзал бўйича Колумбия мезбонлик қилган саккизинчи Жаҳон чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди.
Унда Аргентина терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Финал учрашувидан кейин энг яхшилар эълон қилинди. Унга кўра, Португалия терма жамоаси сардори Рикардиньо мундиалнинг энг яхши тўпурари бўлди. У мусобақа давомида 12та гол уришга муваффақ бўлди. Россиялик Эдер Лима ҳамда бразилиялик Фалькаолар бир хил 10тадан тўп киритишди. Лима 8та голли пас ҳам бергани эвазига бу борада иккинчи бўлди, Фалькао эса бор йўғи битта голли пас берди ва учинчи деб топилди.
Комментарии