Футзал. Дилшод Ирсалиев: "Қитъа чемпионатининг Тошкентда ўтиши бизга қўшимча куч бағишлайди"
06 дек 2015 11:00
Новости
Футзал. Дилшод Ирсалиев: "Қитъа чемпионатининг Тошкентда ўтиши бизга қўшимча куч бағишлайди"
Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлангач Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Ирсалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Бизга осон гуруҳ тушгани йўқ. Аммо нариги гуруҳда Эрон борлигини инобатга олсак гуруҳдан фақат биринчи ўринни олиб чорак финалга чиқишимиз керак".
"Тўғри Ливан ва Қирғизистонга қарши Осиё чемпионатларида умуман ютқазмаганмиз. Лекин Ливан билан ўйинлар доим оғир ўтган. Қўшниларимиз Қирғизистонга қарши баҳслар ҳам қийин кечган".
"Қитъа чемпионатининг Тошкентда ўтиши бизга қўшимча куч бағишлайди. Ўйинлар давомида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга катта ёрдам бериши аниқ. Насиб қилса мухлисларимиз билан бирга Жаҳон чемпионати йўлланмасини тантана қиламиз", - дейди Дилшод Ирсалиев.
Комментарии