RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  10 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Футзал. Бугун 12:00да "Олмалиқ" ўйнайди Новости

Футзал. Бугун 12:00да "Олмалиқ" ўйнайди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" 3-тур доирасида мусобақа фаворитларидан бири бўлган Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" клубига қарши баҳс олиб боради. Александр Петров жамоаси аввалги ўйинда Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугунги учрашувда "Олмалиқ" камида иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонсагина чорак финалга йўл олади. Ҳатто, битта тўп фарқи билан қўлга киритиладиган ғалаба ҳам вакилларимизга камлик қилиши мумкин. Мусобақа регламентига кўра, бир хил очко жамғарган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари, кейин ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати инобатга олинади. "Чонбури Блювейв"га қарши баҳс бугун Тошкент вақти билан 12:00да старт олади. Учрашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

Олмалиқликлар иштирокидаги бугунги ўйинни бевосита сайтимиз орқали LIVE ҳисоб тарзида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-тур, 25.07.2016
"Phu Tho Stadium", 12:00
"D" гуруҳи

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ"


Айни пайтда "D" гуруҳида турнир жадвалидаги ҳолат


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика