RU

Последние новости

10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  0 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  3 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  6 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  1 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-26 июль кунлари йиғин ўтказади.

Мазкур йиғин пойтахтимизда ташкил этилади ва машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилади. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинга 18 нафар футзалчини жалб этди.

Аслида йиғинга 28 нафар футзалчи чақириш режалаштирилган эди. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиши ва унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.

Йиғинда иштирок этадиган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Акмалжон Ҳазратқулов (“Пахтакор”), Равшан Элибоев (“Пахтакор”), Аббос Элмуродов (“Локомотив”), Ислом Миралиев (“Бунёдкор”).

Футзалчилар: Суннатилла Жўраев (“Насаф”), Муҳаммад Зоиров (“Пахтакор”), Аваз Абдувалиев (“Пахтакор”), Лазиз Убайдуллаев (“Динамо”), Ботир Ризаев (“Максам-Чирчиқ”), Шохзод Саъдиев (“Динамо”), Дилмурод Шавкатов (“Пахтакор”), Ҳусан Ғаниев (“Навбаҳор”), Аҳмадхон Мамадалиев (“Навбаҳор”), Исохон Ибрагимов (“Навбаҳор”), Дилмурод Жумаев (“Сўғдиёна”), Давлат Ибрагимов (“Динамо”), Абдулла Солихов (“Локомотив”), Равшан Исматуллаев (“Динамо”).

Йиғин доирасида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика