RU

Последние новости

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Индонезиядаги турнирда иштирокини бошлайди Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Индонезиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун старт оладиган халқаро мусобақада иштирокини бошлайди. 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада ғолиблик учун Индонезия, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари, шунингдек, Ироқ терма жамоаси ўрнига қўшилган Малайзиянинг КЛ Сити ФК клублари баҳс олиб боришади.

Кеча мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Айни пайтда терма жамоамиз Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бормоқда. Ушбу мусобақа олдидан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилган “Чкалов Кубоги”да ҳам иштирок этдик. Мазкур икки мусобақадан кўзланган асосий мақсадимиз – таркибимиздаги футболчиларнинг ҳаракатларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни билиб олиш ва уларни бартараф этиш саналади. Саралаш баҳсларига халқаро мусобақалардаги иштирок орқали ҳозирликни давом эттиряпмиз. Секин-аста ўз ўйинимизни шакллантириб боряпмиз. Индонезияда ўтадиган турнир давомида яхши ўйин намойиш этиб, якунда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.




Мусобақа тақвими:
6 сентябрь

08:00 КЛ Сити ФК – Ўзбекистон

7 сентябрь
12:00 Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
10:00 Ўзбекистон – Хитой Тайпейи


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика