Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Японияга ютқазди ва финалсиз қолди
06 окт 2022 21:03
Новости
Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Японияга ютқазди ва финалсиз қолди
Бугун мусобақанинг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Баҳодир Аҳмебов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 3 карра Осиё чемпиони Японияга қарши кураш олиб борди. Унда японлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022
Ярим финал
Ўзбекистон – Япония 1:2
Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар: Ҳусайн Али Албаҳҳар (Баҳрайн), Ҳелдай Иданг (Малайзия), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам)
Таймкипер: Зари Фатҳи (Эрон)
Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)
Голлар: И.Ҳамроев (Ҳ.Нишонов) 17 - А.Оливейра 23, Каназава 30
Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Япония (биринчи бешлик): 1.Хигор Пирес, 3.Сома Мизутани, 5.Артур Оливейра (с), 6.Томоки Йошикава, 9.Нето Антонио Хирата.
Захира: 2.Гильерме Куромото, 4.Ишида Кентаро, 7.Сора Каназава, 8.Атсуя Уемура, 10.Крепалди Винисиус, 11.Казуя Шимицу, 12.Кокора Харада, 13.Такуми Нагасака, 14.Шунта Учимура.
Огоҳлантиришлар: И.Ҳамроев 5, Ҳ.Нишонов 20, Н.Элибоев 29 - А.Оливейра 35
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Баҳс якунланди. Японияга ютқазган вакилларимиз энди 3-ўрин учун курашишади. Афсуски шундай. Сўнгги 5 дақиқада японларни қамаган вакилларимиз гол ура олишмади, рақиб посбони Гильерме Куромото эса ўйин қаҳрамони бўлди.
Учрашув якунланишига 2 сония қолганда Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.
Когуре тайм-аут олди.
40 - Зарбааааааа, нималар қилди япон дарвозабонииии. Мусобақанинг энг зўр сейвини ижро этди Ҳамроевнинг бош билан берган зарбасидан кейин.
39 - Зарбаааааа, Раҳматовнинг яна бир зарбасини кипер қайтаряпти.
38 - Зарбаааааа, эҳҳҳҳҳ Раҳматоввввв. Деярли бўш қолган дарвоза....
37 - Зарбаааааа, Ҳамровенинг зарбасииии......
35 - Зарбааа, Ропиевнинг зарбасини кипер қайтарди.
35 - Деярли бирга-бир қочаётган Нишоновни очиқчасига йиқитган Оливейрага сариқ.
35 - Ўйновчи дарвозабонни туширди Баҳодир Аҳмедов. И.Ҳамроев бешинчи ўйинчи бўлади.
33 - Рақибда дарвозабон алмашди. Гильерме Куромото Хигор Пирес ўрнига тушди. Японмас посбон ўрнига бошқа бир японмас дарвозабон.
30 - Гол, Каназава гол урди.
30 - Умароввв, яна бир хавфни бартараф этди.
29 - Ҳакамлар нималардир қилишяпти, йўқ жойдан ҳозир жарима зарбаси беришди дарвозамизга. Шу сабаб эътироз билдирган ёрдамчи мураббий Нодир Элибоев ҳамда таржимонимиз огоҳлантирилди.
28 - Уҳҳ, Умаров икки марта қутқарди бизни. Қойил!
27 - Артур Оливейранинг навбатдаги зарбасини Умаров ушлаб олди.
27 - Элбек бир рақибни алдади, кейин эса зарбасига блок қўйишди.
26 - Иккинчи тўртлигимиз тушди.
Бу ўйин ўзбек ва япон футзали афсоналари тўқнашуви ҳам бўляпти. Уларда Кенихиро Когуре, бизда эса Баҳодир Аҳмедов бош мураббий.
23 - Рақиб провакация қилди ва Раҳматов қизишиб кетиб сариқ карточка олди. Айёр рақибни провакацияларига учмаслик керак.
23 - Гол, рақиб сардори Артур Оливейра ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Японларнинг катта устунлигида ўтган бўлимни ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Баркалла, йигитлар!
20 - Ҳ.Нишонов рақибга керак эмас жойда қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
20 - Уҳҳҳ, Атсуянинг кучли ва аниқ зарбасини Умаров қайтарди. Баракалла.
Трансляцияда муаммолар юзага келмоқда.
Баҳодир Аҳмедов 1 дақиқалик тайм-аут олди.
18 - Ҳаҳаҳаҳаҳа, омад дегани шу бўлса керак) Бўш дарвозага ярим метрдан гол уролмади япон футзалчиси.
17 - Гоооооолллллллл, ажойиб гол!!!! Нишонов рақибни алдаб пас берди, И.Ҳамроев гол урди. Асал гол, асал.
17 - Зарбаааа, Ропиевнинг зарбасини посбон боши билан қайтарди. Эҳҳҳҳ
16 - Уҳҳҳ, энди Винисиуснинг зарбаси Умаров қўриқлаётган дарвоза тўсини тегди.
16 - Зарбааааа, Анасхоннинг кучли зарбасини тўсин қайтарди.
15 - Япония устози тайм-аут олди.
14 - Зарба, кучли зарбага Д.Раҳматов блок қўйди.
13 - Хирата яна паркетга қайтди.
13 - Зарбааа, эҳҳҳ Илҳоммм. Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва лҳомга оширди. Ҳамроев эса энг хавфли имкониятимизни кўкка совурди.
11- Энди рақиб ҳужумчиси Хирата чап оёғини ушлаб паркетни тарк этди.
10 - Эҳҳҳ, таркибимизда кўнгилсизлик. Равшан Элибоев ўнг оёғидан жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рустам Умаров тушди.
8 - Крепалди Винисиуснинг зарбасини Р.Элибоев қайтарди.
8 - Д.Раҳматовнинг кучсиз зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.
7 - Тезроқ ўзимизга келиб олишимиз керак, устунликни тўлалигича японларга бериб қўйдик.
6 - Равшаннинг зарбасини ноаниқ кетди.
6 - Уҳҳҳ, Элибоев рақибни кутиб олди, Мизутани эса тўпни унинг устидан ошириб қўйди. Дарвозамизга кетаётган тўпни Ропиев майдон ташқарисига чиқариб юборди. Катта устунлик рақибларимизда.
5 - Японларнинг яна бюир зарбаси дарвозамиз устунига тегди.
5 - Уҳҳҳ, Оливейранинг зарбасидан кейин тўп Элибоевнинг оёқларига тегиб кириб кетай деди, яхши ҳам Равшанни ўзи кириб кетаётган тўпни чизиқ устида ушлаб олди.
5 - Сариқ. Илҳом Ҳамроев Оливейрага ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
4 - Дарвозабонимиз Равшаннинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
3 - Баҳодир Аҳмедов иккинчи тўртликда Акбар Усмоновни эмас, ёш ҳужумчи Элбек Тўлқиновни туширди.
- Японлар беллашувни катта кучни олдинга ташлаган ҳолда бошлади. Кетма-кет зарбалардан ҳозирча омон қоляпмиз, Р.Элибоевга ҳам раҳмат шу жойида.
1 - Уҳҳҳ, Мизутани ҳамда Оливейранинг зарбаларини Элибоев қайтарди.
1 - Ўйиндаги биринчи зарбани японлар беришди. Хиратанинг зарбаси устунга тегиб чиқиб кетди.
Учрашувни биз бошлаб бердик. Олға!
- Ўйинолди расмий жараёнлар якунланди, ҳамма нарса ўйинни бошлашга тайёр.
- Терма жамоалар аренага чиқиб келишди. Ватанимиз мадҳияси янграмоқда...
- Мухлисларимиз аллақачон аренада ва йигитларни қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган.
Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. Ўртага финал йўлланмаси қўйилган учрашувда футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Комментарии