RU

Последние новости

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  26 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  7 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  32 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  70 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Футзал. Ассоциация кубогига бўлган муносабат Новости

Футзал. Ассоциация кубогига бўлган муносабат

14 октябрда футзал бўйича Ассоциация кубоги-2015 финали бўлиб ўтди. Унда “Ардус” жамоаси “Олмалиқ”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида ана шу ўйинга доир айрим жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.
  • РЕКЛАМА

Аслида Ассоциация кубогининг гуруҳ ва плей офф баҳслари 24-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтган эди, финал эса 29 сентябрда ўтиши кўзда тутилганди. Аммо, “Ўзбекистон” спорт мажмуаси дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирга мезбонлик қилгани сабабли ҳал қилувчи ўйин 14 октябрга кўчирилди. Бу жамоаларнинг мавсумга тайёргарлигини текшириб кўриш учун ўтказиладиган анъанавий турнир, мусобақа асосан мураббийлар учун ким қандай ҳолатда эканлигини кўриб олиши учун зарур. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам финал ўз номи билан финал. Ушбу финални бевосита ОФК дан ташриф буюрган делегация вакиллари ҳам кузатиб бориши олдиндан маълум эди. Бу эса беллашувни ҳар томонлама максимал даражада ўтказиш зарур дегани. Бунинг учун мажмуа мухлислар билан тўлиши муҳим. Мухлис одатдагидан кўпроқ келди, лекин зал тўлмади. Нима учун?


Чунки, учрашув олдидан на расмий сайт орқали, на ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали финал ҳақида ҳеч қандай анонс ва маълумотлар берилмади.
Радио орқали анонс бериш мумкин эди, радиода икки кунлик анонс бериш жуда қиммат бўлмаса керак.

Спорт телеканали орқали ҳам анонс бериш мумкин эди. Лекин, бу ҳам бўлмади. Ваҳоланки, Спорт ТВ да анонс бериш учун Ўзбекистон футзал ассоциацияси расмий хат жўнатса кифоя.

Катта футболда тарғибот ҳаминқадар бўлган пайтда мини футболдан юқори даражали тарғиботни кутиш тўғри эмасдир дерсиз. Лекин, футзал тарғиботи футбол билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Бу бошқа спорт тури, унинг ривожи, тарғиботи ҳам бўлак бўлмоғи лозим. Футзалимизнинг футболимиздан устун тарафлари бор, демак бу борада ҳам олдинга ўтиб олиш мумкин.


  • ЎЙИН

“Ардус” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги беллашувлар ҳамиша томошабоп бўлиб келмоқда. Бу икки клубнинг имкониятлари ва кучи бир-бирига яқин. Битта ўйиндан иборат финалларда ҳозирча “Ардус” устунлик қилаётган бўлса, давомий финалда ўтган мавсум “кончилар”нинг қўли баланд келди. Ўйинчиларни битта ўйинга тайёрлашда Пулпис (Хосе Мария Мендез) жуда кучли мутахассис эканлигини шу куни яна бир бор исботлади. Энг асосий ўйинчиси бўлмиш Артур Юнусовсиз ҳаракат қилган “Ардус” муносиб ўйин кўрсатди ва ҳақли тарзда ғолиб бўлди. Ўтган мавсум кубок финалида ҳам Тошкентликлар ғалаба қозонишган эди. Ўтган мавсум чемпионат финалида эса биринчи баҳсда “Ардус” ғалаба қозонган кейин “Олмалиқ” кетма-кет учта ўйинни ютиб Ўзбекистон чемпионига айланган эди.

Ассоциация кубоги-2015 финалида Пулпис ва Одушев шогирдлари прессинг уюштириш эвазига рақибга босим ўтказишга уринишди. Шу куни “Олмалиқ”нинг биринчи тўртлигида ўзгариш бўлди. Олий лиганинг амалдаги тўпурари Жавлон Аноров нима учундир биринчи тўртликда тушмади. Балки унда кичик жароҳат бордир. “Ардус”да юқорида айтиб ўтганимиздек Артур Юнусов ярим финалда олган қизил карточкаси сабабли паркетга чиқа олмади.

“Ардус” аъзолари имкоятлардан яхшироқ фойдаланишди. Шу нарса ғалаба омили бўлди. Ёш ўйинчилардаги кучли хоҳиш ва “азарт” ҳам муҳим рол ўйнади. Бу финал Даврон Абдураҳмоновга аталган экан, у жамоасининг барча голига муаллифлик қилди. Бундай натижа ёш ўйинчига адреналин бўлиши аниқ.


  • ФИНАЛНИ ОФК ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ КУЗАТИБ БОРИШДИ

Финал куни ОФК вакиллари келаси йили Осиё чемпионати ўтадиган “Универсал” ва “Ўзбекистон” спорт мажмуаларини инспекция қилди. ОФК вакиллари мусобақанинг асосий майдони бўладиган “Ўзбекистон” спорт мажмуасини кузатишди ва финал ўйини пайтида яна бир жиҳатни кузатишларини таъкидлашган экан. Кечқурун ўйин пайтида улар люксметр ёрдамида залдаги ёруғликни текширишди. Бунда улар залнинг барча томонларидаги ёруғлик даражасини кўриб чиқишди. Хулосалар қандай бўлгани бизга маълум эмас. Бир нарса аниқки ўйин куни залдаги ёруғлик биз ўрганиб қолган аввалги ҳолатдан анча яхши эди, демак битта муаммо бартараф этилган.

ОФК вакиллари ижобий натижалар билан ортга қайтишганига умид қиламиз.


  • ХУЛОСА

Катта футболда мавсум аввалида ПФЛ кубоги ўтказилади, футзалда эса Ассоциация кубоги. Футболдаги клубларимиз ПФЛ кубогига қандай муносабатда бўлишлари сир эмас, унда етакчи жамоаларимизнинг ўринбосарлари қатнашади. Ташкилий жиҳатдан ҳам ПФЛ кубоги ғарибдек кўринади.
Ассоциация кубогининг нуфузи эса ортиб бормоқда. Бу борада мини футболимиз катта футболимиздан олдинга ўтиб кетди. Мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи турнир футзалда ташкилий жиҳатдан яқорироқ поғонада. Лекин, оптимал даражада эмас.

Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика