RU

Последние новости

22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  2 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  0 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  5 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  11 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  5 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  1 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2 18:17АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади  3 17:53Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  4 17:29Гвардиола "Реал" билан музокараларда Родрининг нархини айтди  24 16:58"Тоттенхэм" директори клубнинг улкан режалари билан ўртоқлашди  2

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади Новости

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ собиқ ўйинчиси Артур Юнусов Ўзбекистондаги ўтадиган ЖЧда вакилларимизга омад тилади.

"2016 йилги Осиё кубогида Ироқни енгач, мен ўзимни дунёнинг энг бахтли инсони сифатида ҳис қилганим ёдимда. Чунки бу ғалаба бизнинг шунча йиллик меҳнатимиз ва орзумиз саналган Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этган эди. Чунки биз неча йиллар давомида кучлилар сифатида эътироф этилсакда, бу йўлланмани қўлга кирита олмаётган эдик. Бу биз учун жуда катта ютуқ бўлган. Айниқса мен учун. Чунки узоқ муддатли тикланишдан сўнг футзалга қайтган пайтларим эди. Бу узоқ муддатли тайёргарлик маҳсули.

Биз мазкур йўлланмани қўлга киритгач, ўзимизни еттинчи осмонда ҳис қилган эдик. Балки шу сабаб ҳам дебют Жаҳон чемпионатидаги натижаларимиз у қадар юқори бўлмагандир. Лекин нима бўлганда ҳам биз тарих ярата олдик.

Ҳозирги терма жамоа ҳақидаги фикрларим ижобий. Осиё чемпионатида улар Испаниялик мураббий бошчилигида яхши ўйин намойиш этишди. Бир қанча ёшларнинг янада ўсаётгани сезилди. Умид қиламанки, улар Жаҳон чемпионатида янада кучли ўйин кўрсата олишади. Улар гуруҳдан чиқишлари шарт. Бу энг минимум вазифа. Максимуми эса медалларга эга чиқиш. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз шу сабаб ҳам мақсадни юқори қўйса бўлаверади. Яна бир ютуғимиз бу мухлислар мададини ҳис қила олишдир. Мухлисларнинг учрашувларда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши бизга куч бағишлаши аниқ. Тарихий мундиалда йигитларга омад тилаб қоламан", — деди Юнусов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика