RU

Последние новости

01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  3 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  11 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  20 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  100 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  2 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

Футзал. Аҳад Юсупов: “Биз чемпион бўлишда давом этаверамиз” Новости

Футзал. Аҳад Юсупов: “Биз чемпион бўлишда давом этаверамиз”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Локомотив" жамоаси қаторасига иккинчи йил чемпионликни тантана қилди.
"Темирйўлчилар"нинг ушбу ютуқларида клуб бош мураббийи Аҳад Юсуповнинг хизматлари катта. Бугун эътиборингизга ана шу мураббий билан бўлиб ўтган суҳбатни ҳавола этамиз.

- Ҳозирги футзалимиздаги инсонларнинг асосий қисми бир пайтлар "Ардус" жамоаси негизида бирлашган эди. Ҳозир уларнинг деярли ҳаммаси турли клубларда ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. 2005 йил ўзининг иккинчи мавсумини ўтказган "Ардус" ҳамма томонлама энг кучлиси эди. Ўз даврининг ҳақиқий етакчилари жам бўлган эди таркибда, - дея гап бошлади суҳбатдошимиз.

Тақдирлаш маросими ҳақида...
"Локомотив" бош мураббийлигини Равшан Муқимовдан қабул қилиб олганимга 3 йил бўлди. Ана шу йиллар давомида мақташга арзигулик ютуқларга эришдик. "Темирйўлчилар" бош мураббийлигидаги дастлабки мавсумимдаёқ жамоани финалга олиб чиқдим. Ўтган йили эса хет-трик қайд этдик. Яьни, Ассоциация кубоги, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон чемпионати бахсларида ғолиб бўлдик. Бу йил ҳам чемпионатни олтин медаллар билан якунладик. Лекин, негадир чемпионатнинг энг яхши мураббийи номинациясида чемпион бўлмаган жамоа мураббийи ғолиб деб топилди. Энг яхши бўлган Абдулла Бўриевга эътирозим ёки ҳусуматим йўқ. Чунки, биз у билан бирга ўйнаган пайтларимизда табир жоиз бўлса битта "қон" эдик. Мен ҳимояда, у эса ҳужумда ўйнарди. У яқин дўстим. Лекин, ана шу номинацияларни эълон қилаётганда кетма-кет қўлга киритилаётган чемпионлик мехнати эътиборсиз қолдирилаётгани кишини ўйлантириб қўяди. Ҳатто, ўтган мавсумдаги учта фронтдаги ғолиблигимизда ҳам мени энг яхши деб топишмаган эди. Нима бўлганда ҳам қилаётган мехнатларимизни халқ билса, шунинг ўзи биз учун катта ютуқ.



Юлдузларни бошқариш қийин...
Баъзилар мени юлдузларни йиғиб олиб чемпионликни ҳеч кимга бермаяпти деб ҳисобламоқда. Сен ана шу юлдузларни бутун мавсум бир хил темпда ўйната оласанми? Агар ўйната олсанг, мархамат келиб исботла. Юлдузлар билан ишлаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кичкинагина арзимаган сабаб ҳам уларни жамоага фойдаси тегмайдиган ҳолга олиб келиб қўйиши мумкин. Футзалчилар пул учун эмас, бу ердаги муҳит ва иш услубини билганлари учун ҳам "Локомотив"га келаяптилар. Бизда кўпчилик ўйлаганчалик кўп пул тўланмайди. Ҳаттоки, клубнинг ўйинчилардан ўтган йилги чемпионлик учун кичкина қарзи ҳам бор. Берилиши керак бўлган мукофот пулларининг бир қисми турибди. Кўряпсизми клубимизда катта пуллар айланмайди. Ўйинчиларнинг бир ойлик маоши 600 минг сўм, мукофот пуллари эса ҳар бир ғалабага 100 минг сўм. Ҳомийларимиз томонидан бериладиган қўшимча бонусларни ҳам бирга ҳисоблаганда ҳар бир ўйинчимиз 1 миллион маош ва 300 минг мукофот пули олади. Замонавий футзалда ўз олдига чемпионликни вазифа қилиб қўйган жамоа учун бу маблағ кам, битта оилани боқишга бу пул етмайди.

Финал ҳақида...
Футзалда ўйинчи сифатида фаолият олиб борганман, кейин мураббийлик курсларида ўқидим. Бундан 5-6 йил олдин мураббийликка ўқиб юрганимдаёқ вақти келиб шундай жамоа шакллантираманки, мен тузган жамоа ҳеч кимга ҳеч қандай имконият қолдирмайди деб айтардим. Икки йилдирки, ана шу гапларимнинг исботини кўраяпман. Биз учун фақат чемпионлик бор, ундан бошқа натижа биз учун қониқарли эмас.



Бу йилги финалга етиб келган икки жамоанинг имкониятларини чамалаб кўриб, финалда ҳақиқий "жанг" бўлади деб ўйлаган одам футзални яхши тушунмас экан. Икки жамоа орасида жуда катта фарқ бор, қаршиликларнинг бари катта футболдан мини футболга ўтган ўйинчилар, улар шу кунгача катта футболда иштирок этиб келган. Катта футбол ҳамда мини футболни жуда катта фарқи бор, булар бошқа-бошқа спорт турлари. Жуда кўпчилик шуни яхши тушуниб етмаган ҳали.

Мураббийлик фаолияти ҳақида …
Футзал мактабларисиз ҳеч нимага эриша олмайсиз, бусиз иложи йўқ. Агар футзал мактаблари очилмаса, фақатгина иқтиқорлар билангина ишлашга мажбур бўлиб қоламиз.
Мен ишлаётган жамоада ҳар бир ўйинчининг ҳар бир ўйиндаги статистикаси бўлади, ўша статистикага қараб машғулотларда футзалчига қўшимча вазифалар бераман. Шунинг учун ҳам машғулот пайтида ўйинчиларни бир неча гуруҳга бўлиб шуғуллантираман.

Баъзилар “Локомотив” ҳамма юлдузларни йиғиб олган, шунинг учун ҳам осонгина чемпион бўлди деб ҳисобламоқда. Ваҳоланки, юлдузлар йиғилган жамоани бир йил давомида ўйната олиш жуда мушкул вазифа. Уларни ҳар бирининг ўзига яраша инжиқликлари бўлади.

Менда бир одат бор, қайсидир турнир ёки мусобақада ғолиб бўлсам, кейинги мавсумда чемпион таркибнинг 40 фоизини ўзгартираман. Чунки, ўша таркиб билан ишлаш қийин бўлиб қолади, ўзгаришлар қилиб туриш керак. Ўтган мавсумда хет-трик қайд этиб учта мусобақада ғолиб бўлган эдик. Ҳозирги таркибимизда ўтган йилгилардан Хуршид Умаралиев, Нодир Элибоев, Рустам Умаров, Ғулом Мамажонов, Жавлон Аноровлар йўқ.



Футболда фаолият олиб бораётган одам уни тўхтатмаслиги керак, агар бир муддат тўхтасанг, футбол сендан ўтиб кетади.

Бу йилги мавсум ниҳоясига етди, янги мавсумга қадар футболдан четда юрмоқчи эмасман. Уйимни шундоққина олдида мактаб бор, у ерда стадион, зал, душ бор. Шу ерда мини футбол мактабини очдим, мактабга аъзо бўлиш мутлақо бепул. Ҳозирда ёш йигитлар ўша ерда шуғулланишмоқда.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика