RU

Последние новости

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  0 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Футболимиздаги нопрофессионаллик Новости

Футболимиздаги нопрофессионаллик

1992 йилдан то ҳозиргача миллий чемпионатимиз ўйинларини кузатиб келаман. Ўшандан бери футболнинг ажралмас қисми бўлган жамоаларимиз либослари ва уларнинг рангига эътибор бераман.

Хорижда ҳар бир жамоа ўз рангига эга ва уй ўйинларида доим битта рангдаги либосда ўйин ўтказади. У ўйин хоҳ ички чемпионат, хоҳ мамлакат кубоги, хоҳ Чемпионлар лигаси ўйини бўлсин, ўз майдонида фақат битта рангдаги либосда ўйнайди. Масалан, МЮ ҳамиша – қизил, "Челси" – кўк, "Реал" – оқ, "Барселона" – кўк-анорранг, "Ювентус" – оқ-қора, "Милан" – қизил-қора, "Рома" – тўқ қизил, "Бавария" – қизил,  "Боруссия" Д – сариқ... 

Ҳаттоки Осиё жамоалари ҳам ўз майдонида фақат битта рангда ўйнайди. Хуллас, ҳар бир жамоани ўз ранги бор. Захира рангдаги либосдан эса асосан, меҳмондаги ўйинларда фойдаланади. Бизда-чи? Олий лигамиз Суперлигага ўзгариб, ПФЛ жуда кўп ташкилий ишларни яхши томонга ўзгартирди, лекин жамоаларимиз ўз майдонидаги ўйинларда гоҳ у, гоҳ бу рангдаги либосда ўйнашда давом этяпти. Про лигада ҳам шу аҳвол. Баъзи жамоаларимизда ўзининг анъанавий ранги йўқ. Баъзи жамоалар ҳужжатларда ўзларини профессионал клуб, яъни ПФК деб атаса-да, мезбон либоси қайси рангда-ю, меҳмон либоси қайси рангдалигини ўзлари ҳам билмайди. Масалан, "Навбахор" ўтган мавсумларда кўпроқ қизил либосда ўйнарди, бу йил қизил рангдан воз кечиб, кўк ва оқ рангларга ўтиб олди. Ижтимоий тармоқларда Бабаян "Навбахор"га бош мураббий бўлгач, либосни ўзи ёқтирган кўк-оқ рангга ўзгартирди, деган гапларни ҳам ўқидик. Жуда қизиқ-а? Мабодо Юрген Клопп "Реал"га бош мураббий бўлиб келса ва менга қизил ранг ёқади, жамоа либосини оқдан қизилга ўзгартирайлик, деб қолса-я...

Ўз майдонида фақат битта рангдаги либосда ўйнаш анъанасига чемпионимиз "Пахтакор" ҳам, "Насаф", "Сўғдиёна" АГМК каби етакчи жамоаларимиз ҳам амал қилмаяпти. Жамоалар ўз мухлисларини ҳам жуда қийин аҳволга солиб қўйишяпти. "Севимли жамоамни улар билан бир тан-у бир жон бўлиб, улар билан ҳамоҳанглик қилиб, бир хил рангдаги либосда қўллаб-қувватлайман" деб, эгнига жамоаси кўпроқ киядиган қизил футболка, бошига қизил кепка кийиб, қўлига қизил байроқчани кўтариб стадионга келса, жамоаси оқ либосда чиқиб келади...

Бу мавсумда фақатгина "Бунёдкор" уйидаги ҳамма ўйинларда кўк либосда ўйнаяпти. Бу йил ўз майдонида Суперлига доирасида 6 та ва Кубокда 2 та ўйин ўтказган бўлса, ҳаммасида фақат кўк либосда ўйнади. Мана бу ҳақиқий профессоналлик. Ҳамма жамоаларимиз "Бунёдкор"дан ўрнак олиши керак. 

Бизда қайси жамоа қайси рангдаги либосда ўйнашини ўйин комиссари аниқлайдими ё жамоалар ўзаро келишиб аниқлайдими ёки ПФЛ тавсия қиладими, билмайман. Дастлабки турларда баъзи жамоаларимизнинг расмий телеграм каналлари ўйиндан бир кун олдин жамоалар вакиллари митинг ўтказиб, қайси жамоа қайси рангда ўйнаши ҳақида келишиб олгани ҳақида хабарлар жойлади. 12- турга келиб ПФЛ расмий телеграм каналида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйинни ўтказиши ҳақидаги ролик пайдо бўлди.

Шу роликларга қараб, жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашини ПФЛ тавсия қилса керак, деб ўйлаяпман. Энди кейинги мавсумдан, ПФЛ (ушбу мавсум иккинчи даврасидан қилса ҳам бўлади) худди хориждаги топ-жамоалар каби ўз майдонидаги ҳамма ўйинда фақат битта рангдаги либосда ўйнашларини қатъий белгилаб қўйиши керак. Менинг таклифим – Суперлига жамоалари уйда қуйидаги рангдаги либосларда ўйнаши керак:

"Пахтакор" – кўк-сариқ (йўл-йўл) ёки сариқ 

"Сўғдиёна" – оқ

"Насаф" – қизил

АГМК – оқ

"Қўқон-1912" – оқ

"Навбахор" – кўк

"Металлург" – тўқ кўк

"Қизилқум" – қизил

"Локомотив" – қизил

"Бунёдкор" – кўк

"Сурхон" – сариқ

"Нефтчи" – сариқ

"Динамо" – кўк

"Олимпик" – оқ

Меҳмон жамоа мезбон жамоа рангидан фарқ қиладиган либосда майдонга чиқиши керак. Шунда ўйинларни ТВ орқали томоша қиладиган мухлисларга ҳам қулай бўлади. Шарҳловчи айтмасидан либослар рангига қараб, жамоаларни осон таниб олишади.

Юқорида 1992 йилдан бери жамоларимиз турли рангдаги либосларда майдонга тушиши ҳақида ёздим. Майли, узоқ тўқсонинчи йилларда мамлакатимиз энди мустақилликка эришган, иқтисодий қийинчиликлар бўлган пайтларда жамоалар ҳар хил рангдаги либосларда ўйнаган. Орадан қарийб ўттиз йил ўтиб, Диёр Имомхўжаев раҳбарлик қилаётган ПФЛда ёш ва замонавий фикрлайдиган кадрлар ишлаяпти. Шу ёшларимиз энди жамоаларимиз либосларини рангига ҳам эътибор берса яхши бўларди.

P.S. Бу мақолада профессионал футбол клубларимизни ўз анъанавий рангдаги либосларда эга эмаслигини танқид қилдим. Лекин минг афсуски, миллий терма жамоамиздаги аҳвол ҳам клубларимиз билан бир хил. Ўз майдонидаги расмий ўйинларда ҳам гоҳ оқ, гоҳ кўк либосда ҳаракат қилади. Дунёдаги бошқа терма жамоалар эса ўз майдонида ўтган асрлардан бери битта анъанавий рангдаги либосда ҳаракатланишади. Нафақат футбол, балки хоккей, волейбол, баскетбол, гандбол каби жамоавий бошқа спорт турларида ҳам битта рангдаги либосда ўйнашади. Бразилия, Швеция, Австралия – сариқ, Англия, Германия – оқ, Франция, Италия, Япония – кўк, Испания, Бельгия, Португалия, Жанубий Корея – қизил, Нидерландия – тўқ сариқ...

Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика