RU

Последние новости

07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  0 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  36

Футболдаги “каратэ” Новости

Футболдаги “каратэ”

Кеча Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига аёллар ўртасида Олий лига тўртинчи тур доирасида бўлиб ўтган “Севинч”-“Бухоро W” учрашувини бевосита майдондан кузатиш учун ташриф буюрдим.

Маълумки, “Геолог” стадиони “Шўртангаз” кимё мажмуаси тасарруфидаги спорт соғломлаштириш марказининг бир қисми ҳисобланади. У ерда ёш ўғил қизлар футболдан ташқари бир неча спорт турлари билан шуғулланишади.

Стадионга ташрифимнинг боиси фақатгина футбол томоша қилиш эди. Каратэга доир “кўргазмали чиқиш”нинг гувоҳи бўлишим эса хаёлимга ҳам келмасди.

Гап шундаки, меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Екатерина Лангаева “Бухоро W” таркибида футбол мусобақаларида иштирок этса-да, уни бемалол мураббийларга шарқ яккакурашлари бўйича ҳам синаб кўришни тавсия қилган бўлардим. Боиси…

Келинг, воқеа тафсилотларига батафсил тўхталамиз. 8:0 ҳисобида ортда қолаётган “Бухоро W” футболчилари ўз жарима майдончаси яқинида 69-дақиқада Феруза Турдибоевага нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Анна Сидорова нотўғри позиция танлагани боис ушбу ҳолатни кўрмай қолди. Тўп “Севинч” ҳимоячиларидан бирига келиб тушгач, у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Майдонда ётган Феруза томон меҳмон жамоа сардори Лангаева югуриб келиб, “атайин ётиб ўйинни чўзмаслиги” кераклигини уқтирган кўйи туртиб, пўписа қила бошлади. Қизиғи, ўйинни чўзиш “Севинч” футболчилари учун ёт ҳолат ҳисобланишини мухлислар жуда яхши билишади. Ўзига нисбатан ҳаркатдан жаҳли чиққан Турдибоева эса Лангаевага нисбатан ҳакамнинг фикрича, “қўпол сўзлар” билан жавоб қайтарди. Учрашув бош ҳаками Сидорова ҳар икки футболчига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Турдибоева майдонни тезда тарк этди. Екатерина эса ҳакамнинг ноҳақлигини исботлашга тушиб кетди. Бироз ўтиб майдон ташқарисидаги рақиби Феруза томон важоҳат билан югура кетди. Зиддиятни тинчлантириш учун югурган заҳира ҳаками Зилола Раҳматова ва бошқа футболчилар Лангаевани тинчлантиргунча стадионга йиғилган мухлислар унинг каратэдан ҳам етарлича маҳорати борлигига гувоҳ бўлишди. Оёқда берилган қаттиқ зарба доим спорт билан шуғулланиб юрган Ферузага унча таъсир қилмаганини унинг тик оёқда заҳира ўриндиғини тарк этганидан билиш мумкин. Агар Турдибоева жисмоний бақувват бўлмаганида Екатеринанинг зарбасидан қайтиб ўрнидан тура олмаслиги ҳам мумкин эди. Ўйлаймизки, аёллар футболи ассоциацияси мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишади.

Аёллар футболи гарчи эркаклар футболичалик оммавий бўлмаса-да, унга оддий ҳолатлардан бошлаб эътиборни ошириб бориш керак. Учрашувда эътиборга молик ҳолатлар кўплаб учради. Бу ҳақда батафсил тўхталмоқчи эмасман.

Шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун, стадионга тез ёрдам машинасининг кечикиб келиши, меҳмон жамоа футболчиси Феруза Чориева қайдномада 23-рақамда кўрсатилиб, майдонда 13-рақамда ҳаракат қилиши ёки мураббий Обид Ражабовнинг гоҳ заҳира ўриндиғидан, гоҳида назоратчи томондан кўрсатилган томошабинлар ўриндиғидан кўрсатма бериши биз учун жавобсиз савол бўлиб қолаверишини айтиб ўтишимиз мумкин.

Нима ҳам дердик, иш бор жойда камчилик бор. Ҳамма гап хатоларни такрорламай, ундан тегишли хулоса чиқаришда!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика