RU

Последние новости

22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  66 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Футболда тарафдорларнинг ўрни Новости

Футболда тарафдорларнинг ўрни

Спорт турлари орасида энг оммабоп ва катта аудиторияга эга бўлгани футбол экани шубҳасиз.

XIX асрда Англияда ихтиро қилинган оддий ўйин XXI асрга  келиб миллиардлаб тарафдор тўплашга улгурди. Барча спорт турларида бўлгани каби футболнинг ҳам барча иштирокчилари инсон экан, унда психологик омиллар муҳим бўлиб қолверади. Афсуски, ўйин ҳар қанча гўзал ва жозибали бўлмасин, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Балки, футболнинг энг катта муаммоси фанатизм бўлса керак. Мутаассиблар ҳар ерда бўлган, бўлади ҳам. Лекин, оддий ўйиннинг унуми баъзан ҳаддан ошиқ орттириб юборилади. Баъзи ўринларда ўйлаб қоласан, фанатлар футболни дин даражасига чиқаришга ҳам улгурди. Футбол учун қонлар тўкилди, жонлар берилди...

Майли, булар ўз йўлига. Келинг, бугун футболда мухлисликнинг ижобий томонлари ҳақида гаплашамиз. 

Томошабин ва мухлислар  футболнинг жозибасига майдондаги ўйинчилардан кам ҳисса қўшмайди. Аксинча, майдондаги ўйиннинг сурьати ҳам трибунада ўтирган ишқибозларга боғлиқдир. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ҳиссиётлари бор. Мухлисларнинг мадҳия ва ҳайқириқлари уларни ҳаяжонлантириши, рағбатларнтириши ва олға бошлаши мумкин. Норозиликлар ва ҳуштакбозликлар эса ўйинчиларга руҳий босим ўтказади. Бундай ҳолатларда фақат энг профессионалларгина бир ритмда давом этиши мумкин, руҳий ҳолати кучсизроқ бўлган футболчилар учун ўйин муддатидан олдин якунланади. 

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, мухлислар ўйин темпининг пастлигидан, ўйиннинг кўримсизлигидан нолишини эшитиб қоламиз. Аслида футболнинг жозибаси мухлисларнинг қўлида эканини қаршилик, намаганлик, бухоролик мухлислар исботлаб бўлишди. Ўйинчилар бўм-бўш стадионда фақат 50% куч билан ҳам ўйнаши мумкин, уларни бор кучини беришга мураббий ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам мажбурлай олмайди. Бу иш фақат мухлисларнинг қўлидан келади. (“Навбаҳор” клубининг уй ва сафардаги ўйинларини солиштиринг. Бежизга мухлислар “лочинлар”нинг энг яхши ўйинчиси дейилмайди)

Футбол баҳорига оз муддат қолди. Шу ўринда мухлисларга бир илтимос билан юзланмоқчимиз: келинг, янги мавсум стартида стадионларни имкон қадар тўлдиринг, мухлислик қилинг. Ўйиндан завқ олинг, ҳордиқ чиқаринг, бақиринг, майли, кимнидир “ширин сўзлар” билан сийланг, лекин, келинг. Унутманг, ўзбек футболининг чиройи ўйинчилар, мураббийлар ёки ҳакамлардан кўра кўпроқ сизга боғлиқ. Сиз футболимиз учун жуда муҳимсиз. Шундай экан, келинг, кўринг ва завқланинг.

Фахриддин

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика