Футболчи рестлингга ўтмоқда
22 мая 2018 11:57
Новости


Футболчи рестлингга ўтмоқда
"Норвич" жамоасининг собиқ футболчиси Грант Холт рестлинг спорт турига ўтмоқда.
Яқин вақтларда 37 ёшли англиялик рестлинг спорт турининг машғулотларига қатнай бошлади. У ўтган мавсумда Англиянинг "Барроу" жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
Холт 2009/10, 2010/11, 2011/12 йилги мавсумда "Норвич"нинг энг яхши футболчиси бўлган.
Маълумотларга кўра, Грант кейинги йилдан рестлинг рингларига чиқади.
Похожие новости

Комментарии