RU

Последние новости

14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  0 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  13 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  14 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3

Футбол тарихидаги энг зўр триолар Новости

Футбол тарихидаги энг зўр триолар

Замонавий футболда BBC ва MSN триолари тинимсиз кураш олиб бормоқда ва бугун сизга футбол тарихидаги энг кучли триоларнитақдим этамиз.

10. Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес - CWC

"Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес триоси билан Чемпионлар лигасида икки маротаба финалгача чиқа олган. Бу учлик комбинация, ақл ва ҳужумни якунлаш борасида Премьер-лига тарихидаги энг яхши триолардан бири ҳисобланади. 


9. Самуэль Это'О, Лионель Месси ва Тьерри Анри  - EMA

Месси, Анри ва Это'О Гвардиоланинг "Барселона"даги илк мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган. Бу уч ҳужумчи 2008/09 мавсумда 100дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган.


8. Роналдо, Рауль ва Зинедин Зидан - RRZ

Бу буюк учлик 2000 йиллар бошида "Реал"да ўйнашган. "Галактикос"нинг бу триоаси мухлисларнинг меҳрини қозона олган.


7. Деннис Бергкамп, Робер Пирес ва Тьерри Анри - BPA

Янги минг йилликда бу учлик энг сермаҳсул футболчилар бўлган. Трио 2003/04 даги "енгилмас" мавсумда 50 га яқин голли комбинацияларда иштирок этган.


6. Франк Райкард, Марко ван Бастен ва Руд Гуллит - RBG

Голландияликлар учлиги 1989/1990 мавсумда "Милан"ни Европа Кубоги ғолибига айлантира олган. Улар "Милан" билан кетма-кет 58 учрашувда мағлуб бўлишмаган ва 1988 йилда Голландия терма жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучишади.


5. Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду - BBC

Барча даврларнинг энг қиммат ҳужум учлиги шубҳасиз дахшатли куч ҳисобланади. Юлдузлар 2013/14 мавсумда 97 та гол уриб, "Реал"га "Ла Десима"ни (10та Чемпионлар лигаси Кубоги) тақдим этди.


4. Альфредо Ди Стефано, Франсиско Генто ва Ференс Пушкаш - AFF

Ди Стефано, Генто ва Пушкаш 1950 йилларда "Реал"ни жаҳоннинг энг буюк клубига айлантирган. "Қироллик клуби" бу учлик билан барча совринни қўлга киритади, Генто эса 6 та Европа Кубогини қўлга киритган ягона футболчидир.


3. Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Жорж Бест - BDG

"Олд Траффорд"нинг "муқаддас учлиги" "Манчестер Юнайтед"га илк Европа Кубогини тақдим этади. Уччала афсона ҳам "Олтин тўп" олишга муваффақ бўлган.


2. Роналдо, Ривалдо ва Роналдиньо - RRR

Учта R Бразилия терма жамоасига Япониядаги жаҳон чемпионатида (2002) ғолиб бўлишга ёрдам берган. Бу трио Бразилиянинг олтин авлоди эди ва улар финалда Германия терма жамоасини мағлуб этиб шон-шарафга эришишган.


1. Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар - MSN

MSN 2015 йилда "Барселона" сафида 137 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўша йилда "Реал"нинг умумий голлари сони 106 тани ташкил этди.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика