RU

Последние новости

21:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 2:2 (матнли трансляция)  4 21:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  44 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  6 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда Новости

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда

“Спорт” телеканалида ҳар ҳафтанинг душанба кунида эфирга узатиладиган “Футбол шарҳи” кўрсатувининг навбатдаги сони Наманган футболига бағишланади.
Ушбу кўрсатув ижодкорлари айни пайтда Наманган шаҳрида меҳмон бўлиб туришибди. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги ижодий гуруҳ аъзолари сафар давомида Наманган вилояти телерадиокомпанияси ижодкорлари билан ҳамкорликда навбатдаги кўрсатув учун лавҳалар тайёрлашмоқда.

Хусусан кеча ижодкорлар яқиндагина фойдаланишга топширилган “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлишди. “Футбол шарҳи Наманганда” деб номланган кўрсатувда Наманган вилоят ҳокимлиги спорт ва маданият ишлари бошқармаси бошлиғи, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев билан суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида, вилоят спорти, яқинда якунига етган “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаси ҳамда “Навбаҳор” футбол клубига оид мавзулар кўтарилди. Шу билан биргаликда, Зафар Имомхўжаев “Навбаҳор” футбол клуби ижрочи директори Ғанишер Исмоиловдан ҳам кичик интервью олди.

Ушбу кўрсатув “Спорт” телеканали орқали яқин кунлар ичида мамлакатимиз мухлислари ҳукмига ҳавола этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика