RU

Последние новости

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокич "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  16 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  13 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

"Футбол ретро талқинда" (100-сон) Новости

"Футбол ретро талқинда" (100-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Юбилей сонга атаб Instagram саҳифамизни ҳам йўлга қўйдик. 

Мозийга оид суратлар орқали ўзингизга таниш бўлган ёки янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан танишиб бориш имкониятига эгасиз. Бу учун @retrofutbol_ca саҳифасига обуна бўлишни унутманг.

Диего Марадона шарафига Диего исмини олган аргентиналик ҳужумчи Милито ("Реал Сарагоса"). 2005 йил.

Нигерия терма жамоаси. 2002 йил.

Тик турганлар: Тарибо Уэст, Ике Шорунму, Жозеф Йобо, Айзек Окоронкво, Жулиус Агахова, Ифеаньи Удезе

Ўтирганлар: Жей-Жей Окоча, Селестин Бабаяро, Жастис Кристофер, Жон Утака, Бартоломью Огбече

Ўша вақтда чемпионлик учун муросасиз кураш олиб борган жамоалар аъзолари – Тони Адамс ("Арсенал") vs. Райан Гиггз ("Манчестер Юнайтед"). 1999 йил.

Мураббий сифатида Германиянинг 7 карра чемпионига айланган Оттмар Хитцфельд футболчилик даврида (ГФР олимпия терма жамоаси). 1972 йил.

"Юве" тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар Жампьеро Бониперти (179 гол). 1957 йил. 

Маълумот ўрнида, Турин клубининг энг яхши тўпурари Алессандро Дель Пьеро (289 гол) ҳисобланади.

Аргентина, Испания ва Италия чемпиони, таянч ярим ҳимоячиси Фернандо Редондо ("Тенерифе") ва афсонавий Диего Марадона ("Севилья"). 1992 йил.

ЖЧ-2002 иштирокчилари Дэвид Коннолли ва Гари Брин. Ирландия термаси. 2001 йил.

Португалиянинг 1989 ва 1991 йилдаги энг яхши футболчиси, мамлакат тарихидаги энг кучли посбон – Витор Байя. 2000 йил.

ЕЧЛ ва УЕФА Кубоги ғолиби, Европа Суперкубоги соҳиби, "Питбуль" лақаби эгаси – Эдгар Давидс ("Милан"). 1996 йил.

Миллионлаб ишқибозлар кумирлари Хави Эрнандес ҳамда Давид Вилья. Испания миллий жамоаси. 2010 йил.

Маълумот учун, ушбу сурат Испаниянинг ЖЧ гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Чилига қарши ўйинида олинган. Ўшанда испанияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.

ЖЧ-1998. Англия – Колумбия 2:0. Майкл Оуэн Фарид Мондрагон дарвозаси олдида хавфли ҳолатни содир этмоқда, кузатувчи ролида ҳимоячи – Вильмер Кабрера.

Қарийб 52 йил бурун Мехико шаҳридаги "Ацтека" стадионида футбол бўйича тўққизинчи жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтган. Ҳал қилувчи баҳсда Бразилия терма жамоаси Италия билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва 3 карра жаҳон чемпионига айланган.

Олифта йигитлар (чапдан ўнгга): Робер Пирес, Деннис Бергкамп, Патрик Виейра, Эдгар Давидс, Рушту Речбер, Роналдиньо, Патрик Клюйверт

Югославия терма жамоаси 1992 йилги Европа чемпионати учун махсус чиқарилган Panini наклейкалари альбомида.

Терма жамоа мусобақага 10 кун қолганида БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига биноан турнирдан четлаштирилган. Унинг ўрнига Еврода қатнашган Дания эса сенсацион равишда ғолибликни қўлга киритган.

ЕЧЛ. ПСЖ – "Спартак" 4:1. Тўп учун курашда "Бухоро" собиқ ярим ҳимоячиси Муҳсин Муҳаммадиев ва Франциянинг 1993 йилдаги энг яхши ўйинчиси Давид Жинола. 1994 йил.

"Арсенал". 2005 йил. "Хайбери" билан хайрлашув мавсумида тушилган жамоавий сурат.

Тепа қатордагилар: Арсен Венгер (бош мураббий), Робин ван Перси, Лоран Этаме Майер, Йенс Леманн, Деннис Бергкамп, Сеск Фабрегас, Коло Туре, Пэт Райс (мураббий), Эшли Коул.

Пастки қатордагилар: Хосе Антонио Рейес, Фредрик Юнгберг, Жилберту Силва, Патрик Виейра, Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл, Гаэль Клиши.

ЖЧ-1966. ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони Лев Яшин болакайларга дастхат улашмоқда.

Рафаэль Бенитес "Ливерпуль" янги футболчилари Луис Гарсия ва Хаби Алонсони таништирмоқда. 2004 йил.

ЖЧ-1966. Ҳаваскор томонидан Англия – Португалия (2:1) тўқнашувида "Уэмбли" стадиони трибунасидан олинган фото.

ЖЧ-1978. Ҳимоячи Эрни Брандтс Италия терма жамоаси дарвозасига тўп киритиб, Нидерландияга ғалаба келтирмоқда (2:1).

ЕЧЛ. 2002/03 йилги мавсум. "Реал Мадрид" – "Манчестер Юнайтед" (3:1). Тўп учун курашаётган Клод Макелеле, Луиш Фигу ва Руд ван Нистелрой.

Франциялик тирик афсона Тьерри Анрининг ушбу ҳаракати асосида "Эмирейтс"да ҳайкал барпо қилинган.

Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ футболчилар – "Ливерпуль" тимсоли Стивен Жеррард ва сенегаллик ўйинчи Эл Ҳожи Диуф ("Блэкберн Роверс").

Бразилияликлар Робиньо ва Роберто Карлос ёш Лео Мессини тўхтатиб қолишга уринишмоқда.

"Сеҳргар"нинг фаолияти – 825 та ўйин, 313 та гол

Бир куни "Челси"да

Ёш Лука Модрич Загребнинг "Динамо" клуби таркибида

Бонус. Юлдузли сурат. 

Аввалги 5 та сонда:

2011 йил рамзий жамоаси, Тарих яратувчилари, "Пахтакор" стадиони (95-сон)
"Pendolino", Испаниянинг энг кучли футболчиси, ЖЧ-1998 рамзий жамоаси (96-сон)
Испания термаси "олтин авлоди", ёш овчи, легендометр (97-сон)
"Сан-Сиро" ва унинг атрофи, "Ювентус"да 2 мавсум ўтказган Златан (98-сон)
2004 йилнинг энг  қиммат ўйинчилари, Маурисио Почеттино эволюцияси (99-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Instagram'даги @retrofutbol_ca саҳифасига обуна бўлинг!

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика