Футбол билан яшаш бундай бўлибди!
16 дек 2014 13:40
Новости
Футбол билан яшаш бундай бўлибди!
Даниэль Энгельбрехт ўтган мавсумнинг биринчи учрашувида юраги тўхтаб қолган эди.
Шифокорлар "Штутгарт Кикерс" футболчиси ҳаётини майдоннинг ўзида сақлаб қолган эди, аммо тиббий текширувлардан сўнг унинг юраги доимо бир ритмда урмаслиги аниқланди.
24 ёшли ҳужумчининг юраги тўрт марта операция қилинди ва 17 ойдан сўнг сафга қайтди. Ўтган шанбада "Веэна"га қарши учрашувда Даниэль 83-дақиқада захирадан майдонга тушди ва ўз жамоасининг ғалаба тўпига муаллифлик қилди. Футболчи кўкрагида кардиостимулятор билан ўйнади ва майдонда юрак уришини бошқариб турадиган аппарат билан тўп тепган биринчи немис футболчисига айланди.
Комментарии