RU

Последние новости

09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   5 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1

Футбол аҳли қорбободан нима сўраган бўларди? (озгина ҳазил) Новости

Футбол аҳли қорбободан нима сўраган бўларди? (озгина ҳазил)

Теги :  Янги йил
Эътиборингизга янги йил муносабати билан жаҳон футболи юлдузларининг ўзига ҳос ҳазил тилакларини тақдим этамиз.

Демак, ким қорбободан янги йилга нима сўраган бўларди?

"Қорбобожон, илтимос! Бу йил ўйин ва машғулотлар вақтида юзимга тўп тегиб кетмасин".
 (Италиялик мураббийлардан бири)


"Ҳурматли қорбобо. Истардимки, жарима майдончаси катталаштирилса. Шунингдек, майдондаги чим ҳам юмшоқроқ бўлсин, йиқилганда қаттиқ оғритмаслик учун".
("Реал" футболчиси)


"Барселона"да референдум ўтказилиб, жамоанинг Испания чемпионатидан чиқиб кетишини истайман".
(10 йил аввал чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мураббий)


"Қорбобожон, илтимос қиламан! Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"ни бошқармасин. Янги йилда ҳам клубни ўзгартиришни истамайман"
(Моуриньо сабабли "Челси"дан МЮга ўтиб кетган футболчи)


"Мен ҳақимда барса испан газеталари ёзишини сўраганимда бошқа нарсани назарда тутгандим. Кейинги йили чемпионлар лигаси совринини кўтариб турган суратимни газеталарда кўришни истайман".
(Иккита сариқ карточкаси бўла туриб Испания Кубоги ўйинида майдонга тушган футболчининг тилаги)


"Қорбобожон, сендан бир илтимос! Ҳар бир клубда футболни яхши тушунадиган инсонлар ишласин... Айниқса шифокорлар футболни тушунсин"
(Яқиндагина истеъфога чиқарилган машҳур мураббий)



"Сендан фалсафага оид китоблар сўрайман. Шу етарли. Аҳир кийиниш хонасида ўйин олдидан футболчиларга нимадир айтиб беришим керак-ку?".
(Ўзига ҳос фалсафага эга бўлган голландиялик мураббий)


"Солиқларнинг бекор қилинишини, янги рекордларни, Суарес ва Неймарларнинг Аргентина терма жамоасида бўлиб қолишини истайман".
(4 та "Олтин Тўп"и бўла туриб, солиқларни вақтида тўлолмайдиган футболчи)


"Ҳурматли қорбобо. ФИФА ва ФИБА ўртасида фақатгина битта ҳарф фарқ қилар экан. Балки мени номзодимни ўша ерга тавсия қиларсиз?".
(Кўп эҳтимол билан умрининг охиригача футболдан четлатилган амалдор)


"Ўтган йили Германияда рақобатбардош чемпионат бўлишини сўрагандим. "Раҳмат"! Энди бошқа ерда "Барселона" яратаман".
(Тики-така футболи кашфиётчиси)


"Бавария"нинг янги мураббийи мендан нафақат дарвозада, балки бошқа нуқталарда ҳам ўзимни синаб кўришга имконият беришини сўрайман".
(Ўз дарвозасида тинч тура олмайдиган дарвозабон)


"Сўнгги икки йилда анча ҳотиржамман. Шунинг учун ҳеч нарса сўрамайман. Шунчаки бир нарса сўрамоқчиман: Бу мавсумда неччи марта майдонга тушаркинман?
(Аввалига МЮга, кейин "Челси"га "омад келтирган" футболчи)


"Қорбобожон, илтимос қиламан. Мактабда камроқ уй вазифаси беришсин. Аҳир, "Милан" машғулотларида тўлиқ иштирок этишга улгура олмаслигим мумкин"
(16 ёшида дунёнинг буюк клубларидан бирида асосий посбон сифатида ҳаракат қилаётган болакай)


"Ливерпул"нинг лазарети таъмирланишини истайман. Шунингдек, томоша қилиш учун кўпроқ фильмлар бўлса яхши бўларди. Аҳир зерикиб кетдимку...".
(Жароҳати сабабли жамоаси сафида тайинли майдонга туша олмаётган ҳужумчи)


"Қорбобо, янги куртка учун раҳмат. Келаси йили янада замонавийроқ, узунроқ ва капюшонкалигидан сўраб қоламан".
(Сочига оқ оралаган, 4-ўринни ҳуш кўрувчи мураббий)


"Каааттта вентиляторим бўлишини истайман. Кейин уни бурчак зарбалари пайтида ишлата олсам".
(АПЛда бурчак зарбасидан гол ўтказиб юборган испаниялик дарвозабоннинг илтимоси)


Янги йилингиз муборак бўлсин! Хўўш? Сиз янги йил учун қорбободан нима сўраган бўлардингиз?

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика