“Фулхэм” “Урал” футболчисининг агенти билан музокара ўтказган
26 мая 2020 21:30
Новости
“Фулхэм” “Урал” футболчисининг агенти билан музокара ўтказган
“Урал” ярим ҳимоячиси Петрус Бумаль фаолиятини Англияда давом эттириш эҳтимол мавжуд.
Камерунлик хавбек унга “Фулхэм” қизиқаётгани ҳақда айтди.
“Улар (“Фулхэм”) агентим билан боғланишди. Бироқ, биз сабр-тоқатли бўлишимиз зарур, чунки дунёда кўп нарсалар содир бўлмоқда. Томонлар тез орада қарор қабул қилолмайди, уларга вақт керак. Умид қиламанки, тез орада агентим барчасини ҳал қилади ва биз қизиқ вариантни топамиз.
“Фулхэм”ни биламан. Мазкур клубда дўстларим бор. Ўйлашимча, шартнома имзолай оламиз.
Севимли жамоам эса “Челси”. Макелеле ва Эссьен – мен ўхшашга ҳаракат қилган ўйинчилардир. “Челси”да ўйнаганидан буён уларга мухлисман”, дея сўзларини якунлаган 27 ёшли футболчи.
Комментарии