"Фулхэм" бразилиялик ярим ҳимоячини сафига қўшиб олмоқчи
09 дек 2023 13:58
Новости
"Фулхэм" бразилиялик ярим ҳимоячини сафига қўшиб олмоқчи
Андре Жоау Пальинья ўрнига олиб келиниши мумкин.
Англиянинг "Фулхэм" клуби Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоаси ярим ҳимоячиси Андрени сотиб олишга уриниб кўради, деб хабар берди журналист Майк Макграт.
Агар Жоау Пальинья январда клубни тарк этса, 22 ёшли Андре "дачаликлар"нинг асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин. Бразилиялик футболчининг агентлари унинг Премьер-лигага ўтишини муҳокама қилиш учун шу ҳафта Англияга келишади.
Олдинроқ Андрега Англиянинг "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Андре жорий мавсум "Флуминенсе" сафида 60 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии