RU

Последние новости

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  5 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  2 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

"Фулад" сиёсат сабаб ОФКдан ОЧЛ учрашуви жойини ўзгартиришни сўради Новости

"Фулад" сиёсат сабаб ОФКдан ОЧЛ учрашуви жойини ўзгартиришни сўради

7 ва 10 апрель кунлари Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олиб ўтсак. 


"Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон)

7 апрель. Доҳа, "Суҳейм бин Ҳамад" стадиони. 


"Ал Веҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)

7 апрель. "Қирол Абдул Азиз" стадиони, Макка. 


"Ал Ваҳда"(БАА) - "Ал Завра" (Ироқ)

7 апрель. "Ал Наҳян" стадиони, Абу Даби.


"Фулад" (Эрон) - "Ал Айн" (БАА)

10 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони, Ар Риёд. 


Кўриб турганингиздек, бугун эрта тонгда Қатар пойтахтига йўл олган АГМК 7 апрель куни "Ал Гарафа"га қарши майдонга тушади. Битта ўйиндан иборат баҳсда агар олмалиқликлар зафар қучса, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишади. Шундай бўлган тақдирда АГМК "А" гуруҳидан жой олади ва гуруҳ ўйинларини "Ал Ҳилол", "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўтказади. Мабодо имкониятни бой берса, унда ОФК Кубогида ўйнайди.

Лекин ҳозир АГМК тўғрисида гапирмоқчи эмасмиз. 7 апрель куни майдонга тушадиган жамоа ҳақида сал кейинроқ алоҳида тўхталамиз. ОЧЛ Ғарб минтақаси плей-офф босқичида тўртта ўйин бўлиб ўтади. 10 апрель куни Эроннинг "Фулад" клуби БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши баҳс олиб бориши лозим ва мазкур беллашув Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. 

Лекин сиёсий вазият сабаб "Фулад" Саудия Арабистонига боришни хоҳламаяпти ва бу ҳақда ОФКга расмий хат йўллади. "Фулад" клуби бош менежери Саеид Азари матбуотга берган интервьюсида шундай деди: "Бизни Саудия Арабистонига бориш жуда хавотирга соляпти. Чунки яқиндагина Ар Риёдга ракета орқали ҳужум қилиниши мумкинлигини ҳамма ёқда гапиришди. Шу боис барчамизнинг тичлиги ва саломатлигини ўйлаган ҳолда "Ал Айн" билан бўладиган ўйинни бошқа жойга кўчиришни ОФКдан сўрадик". 

"Бу ҳар икки клуб учун маъқул бўлади. Хавфсизлик ҳамма нарсадан устун. Ўйлайманки, ОФК бизнинг мурожаатимизни атрофлича ўрганиб чиқиб, ўйин учун энг маъқул жойни танлайди. Эсингизда бўлса, 2019 йилги Осиё чемпионлар лигасининг "Зоб Аҳан" - "Ал Насср" учрашувини дастлаб Ироқда ўтказиш белгилаб қўйилганди, бироқ кейинчалик Дубайга кўчирилганди".

Аввало бу ўйиннинг нима сабабдан Ар Риёдда ўтказилиши бироз ғалати. Чунки биламизки, 2016 йилдан бери Эрон клублари Саудияга бормаяпти. "Фулад" ўз майдонида "Ал Айн"ни қабул қилиши керак, шу боис мазкур баҳсни Эронда бўлмаса ҳам БААда ўтказса бўлади, ёки Қатарга бериш мумкин. 

ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган Эроннинг бошқа клуби "Истиқлол" ўз учрашувларини Жидда шаҳрида ўтказиши лозим. Лекин бу жамоанинг ҳам Саудияга бориши сўроқ остида турибди. Эронлик журналистлар ёзишича, тез орада Истиқлол" ҳам бу масала юзасидан ОФКга расмий мурожаат билан чиқади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика