Фримпонг: «Мени ҳақорат қилишгани учун жазолашди, яна Россияда ЖЧ ўтказилармуш»
18 июл 2015 09:05
Новости
Фримпонг: «Мени ҳақорат қилишгани учун жазолашди, яна Россияда ЖЧ ўтказилармуш»
«Уфа» ярим ҳимоячиси Эммануэль Фримпонг Россия чемпионати 1-турида «Спартак»ка қарши ўйиндан (2:2) сўнг олган қизил карточкасига изоҳ берди.
«Четлатиш учун узр сўрамоқчиман. Мени мажбур қилишди. Ўйин вақтида ирқчиликка доир ҳақоратлар бўлмаслиги керак.
«Спартак» билан дуранг – бу фантастик натижа. Жамоам билан фахрланаман.
Мени ҳақорат қилишгани учун мени жазолашади. Яна бу давлатда Жаҳон чемпионати ўтказилармуш, мундиалга Африкадан кўплаб футболчилар келишади.
«Спартак» мухлисларига қойилман, ажойиб муҳит яратишди. Барчасини барбод қилган инсон эса ҳақиқий шарманда», – деб ёзади Фримпонг ўз твиттерида.
Комментарии