Френки де Йонг "Барселона"да мавсумолди тайёргарликни бошлади
12 июл 2022 21:44
Новости
Френки де Йонг "Барселона"да мавсумолди тайёргарликни бошлади
Нидерландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида қолмоқда.
Ярим ҳимоячи Френки де Йонг ўтган мавсум охирида ўз терма жамоаларида ўйнаган бошқа футболчилар қатори каталонияликлар таркибида пайдо бўлди. Уларнинг барчаси бугун "Барселона"да 2022/2023 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ де Йонг "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Нидерландиялик ярим ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. У олдинги мавсум Примерада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии