Франкфуртда Германия футболининг келажаги муҳокамаси бўлиб ўтди
22 авг 2018 15:36
Новости
Франкфуртда Германия футболининг келажаги муҳокамаси бўлиб ўтди
Кеча Германиянинг Франкфурт шаҳрида Йоахим Лёв ва бир қатор етакчи клублар вакиллари билан Германия футболининг келажакдаги ўзгаришлари борасида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "Kicker" нашри.
Немис машинаси бош мураббийи Йоахим Лёв, "Бавария", "Байер", "Боруссия" Д, "Вольфсбург" ҳамда "Шальке" клуби вакиллари ўртасида ўтган йиғилишда Германия футболининг келажакдаги ўзгаришлари муҳокамаси бўлган. Унда ҳар бир клуб вакиллари ва Йоахим Лёв айнан қайси жиҳатларни ўзгартириш кераклиги борасида ўз қарашларини билдиришган, муҳокама қилишган.
Германия терма жамоасининг мундиалдаги муваффақиятсизлигидан сўнг Германия Футбол Иттифоқи янги академия қуриш режалари эълон қилганди. Эндиликда Йоахим Лёв ва етакчи мутахассислар иштирокида Германия футболининг келажакдаги ўзгаришлари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Комментарии