RU

Последние новости

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

Франк Рибери: “Бавария” ва Рибери – бир бутун” Новости

Франк Рибери: “Бавария” ва Рибери – бир бутун”

2015 йил Франк Рибери учун омадсиз келди. У бундеслигада 5, Чемпионлар лигасида 3 ва Германия Кубогида 1 учрашувда майдонга тушди.

Мартдан декабргача оёғидан олган жароҳати туфайли Франк футболсиз яшади. “Боруссия” Мюнхенгладбахга қарши узоқ кутилган дебютдан 4 кун ўтиб, у Загребнинг “Динамо” клубига қарши беллашувда яна жароҳат олди. “Бавария” расмий сайти 32 ёшли ярим ҳимоячи билан ушбу қийин давр ҳақида суҳбатлашди.

- Франк, 4 фарзанднинг отасисиз. Қаттиққўл отамисиз?
- Болаларим билан жуда хотиржамман деб айтган бўлардим. Менда бўш вақт бўлганда уни доимо фарзандларим ва рафиқамга бағишлайман. Кўп саёҳат қилишни ёқтирмайман, уйда оилам билан вақтимни ўтказишни афзал биламан. Ўтган йили бу менга жуда яхши насиб этди. Барчамиз бу кутилмаган ҳолат бўлди, чунки соғлом бўлганимда ҳар уч кунда бирор жойга кетардим.


- Болаларингиз Германияда катта бўлмоқда. Улар қанчалик немислашиб улгурган?
 - Бу ерда деярли 9 йилдан бери яшайман. Кичик қизим эса 7 ёшда. Унда немисча менталитет шаклланган. Улар опаси билан немисчада жуда яхши гапиришади. Мен ҳақимда нима дейилса ҳам, улар доимо тўғри сўзларни танлашади.

- Қишки таътилни қандай ўтказишни режалаштиряпсиз?
- Биз дам олиш учун бирор жойга боришни истагандик, бироқ жароҳатим сабабли ҳар куни зарур текширувдан ўтишим лозим. Барчасини оилам билан Булонда қолишга мўлжаллаб, ташкил қилганман.

- Янги йилни қандай байрам қиласиз?
- Оилам билан Булонда. Ҳар йили 15 киши йиғиламиз. Буни орзиқиб кутаман. Биз ҳамиша жуда яхши муҳитга эгамиз.

- 2015 йилнинг кўп қисмини жароҳат билан ўтказдингиз. Фарзандларингиз нима бўлганини сўрашдими?
- Катта қизим барчаси жойида эканлиги ҳақида сўради. Албатта, мен ижобий кўриниб, яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилдим. Лекин оилам менга нимадир етишмаётганини кўрди. Футбол – менинг касбим. Футбол майдонига тегишлиман. Ўйнашим шарт. Шу сабабли бу йил менга баъзида аламли бўлди. Фарзандларим менга жароҳатим ҳақида унутишга ёрдам беришди.


- Футболсиз 9 ой қандай ўтди?
 - Бу жуда қийин вақт бўлди. Нима бўлгани тўғрисида кўп ўйладим, барчасини ўнглашга уриндим. Курашдим.

- Фаолиятингиз тугагани ҳақида қўрқув бўлмадими?
- Йўқ, ҳеч қачон. Лекин вазият ростдан оғир эди. Стадионда бўлганимда жамоа яхши ўйнаса ва ғалаба қозонса, бундан қувондим. Бунга 3-4 ўйин сабр қилиш мумкин. 9 ой давомида учрашуввларни трибунадан томоша қилиш жуда оғриқли. Ҳеч қандай завқ бермайди.

- Кейин Мюнхенгладбахдаги ўйин бўлди. Гвардиола сизни машқ қилишга юборди ва мухлислар сизни олқишлашни бошлашди. Ҳиссиётлар қандай эди?
- Жуда ҳиссиётли вазият бўлди. Мухлислар номимни айтиб қичқиришганда танам жимирлаб кетди. “Бавария” 9 йилдан бери ўйнайман ва ишқибозлар билан жуда яхши муносабат шаклланган. Биз биргаликда курашдик, кулдик, ғалаба қозондик. Жароҳат олган давримда клуб мени доимо қўллаб-қувватлади. “Бавария” ва Рибери – биз бир бутунмиз.


- Кейин сиз гол урдингиз. Бунга ҳамон қодир эканингизга ишонишингиз учун тўп киритиш муҳиммиди?
- Бунга қодир эканлигимни билгандим. Жароҳат олганингда ҳеч нарса қила олмайсан. Фақат кутиш қолади. Майдонга қайтганда эса барчаси осонлашади. Кўп нарса қўлингдан келишини ҳис қиласан. Бу хислатни йўқотмайсан. Фақат жисмоний ҳолат ва мускулларни бой беришинг мумкин.

- Афсуски, Загребда яна жароҳат олдингиз.
- Ҳа, афсуски. Миям тайёр эдим, лекин мускулларим ҳали кучсиз эди. Муҳими, энди эски жароҳатим билан боғлиқ муаммога эга эмасман. Яна соғлом бўлганимда менга фақат суръат ва ўйин зарур бўлади.

- Янги йил кириб келмоқда. 2016 йилда нималарни хоҳлайсиз?
- Тезроқ аввалги ҳолатимга қайтишни. Жуда кучли иштиёққа эгаман. Жамоа билан биринчи давра охирида бирга бўлган 2-3 ҳафта ажойиб ўтди. Барча жароҳат олганлар сафга қайтишига умид қиламан. Барчамиз биргаликда совринлар учун курашишни истаймиз.
 

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика